DataLife Engine > Bolalar musiqa va san'at maktablari
Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси тизимидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабларида амалга оширилган ишлар ҳақида

М А Ъ Л У М О Т


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-910-сонли қарори ижросини таъминлаш, Халқ таълими вазирлигининг 2008 йил 28 июлдаги 8/1-ҲБ-сонли буйруғи ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2008 йил 12 августдаги 176-сонли қарори ижросини бажариш мақсадида Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тизимдаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари бўлинмаси томонидан 2010 йил мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Фарғона вилоятидаги 4 та шаҳар ва 13 та туманларда фаолият кўрсатиб келаётган 29 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида жаьми 838 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатади. Шундан 223 нафари олий, 615 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Ушбу йилда Болалар мусиқа ва санъат мактабларига ўқувчиларни жалб қилиш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилган бўлиб, 2010-2011 ўқув йилига 4585 нафар ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда ўқувчилар сони 4368 нафарни ташкил этади. 2010 йилда жами

4 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида қурилиш ишлари амалга оширилди.

Қўқон шаҳридаги 6-Болалар мусика ва саньат мактаби учун ажратилган бинода “Саддинисо-Хабибулло” хусусий корхонаси томонидан капитал реконструкция ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишларига 1015.232 сўм маблағ сарфланди.

Марғилон шаҳридаги 9-Болалар мусика ва саньат мактабида “Барака Файз Инвест” хусусий корхонаси томонидан қурилиш таьмирлаш ишлари якунланди. Таъмирлаш ишларига 549.406 сўм маблағ сарфланди.

Қувасой шаҳридаги 11-Болалар мусика ва саньат мактаби учун ажратилган бинода “Фарғона қурилиш” хусусий корхонаси томонидан қурилиш-таьмирлаш ишлари олиб борилиб якунланди. Таъмирлаш ишларига 952,813 сўм маблағ сарфланди.

Қўқон шаҳридаги 7-Болалар мусика ва саньат мактаби учун янги курилиш ишлари “Гарант АЙК Сервис “ МЧЖ ” хусусий корхонаси томонидан олиб борилди. Қурилиш ишларига 1750,0 сўм маблағ сарфланди.

2011 йилда жами 5 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Жумладан:

Фарғона шаҳридаги 3, Риштон 21, Тошлоқ 22-Болалар мусиқа ва санъат мактабларида янги қурилиш, Фарғона шаҳар 1, 4, Учкўприк туманидаги 20-Болалар мусиқа ва санъат мактабларида капитал реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларига жами 17 нафар педагог кадрлар жалб қилинди “Ота-оналар томонидан болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ота-оналар бадалидан тушум ва ҳаражатлар назоратга олинди. Фарғона вилояти ҳалқ таълими бошқармасининг 2010 йил 12 январдаги № 62-сонли буруғи билан вилоятда фаолият кўрсатаётган БМСМ ларининг ўқитувчи, концертмейстер ва раҳбарларини малака ошириш жадвали ишлаб чиқилди.

2010 йил давомида А.Авлоний номли ХТХҚТМОИ да малака ошириш режаси бўйича 8 нафар мактаб директорлари, 6 та ўқитувчи концертмейстерлар Ўзбекистон давлат консерваториясида ва 2 та ўқитувчи Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида малака ошириб келишди. 2010 йилда “Баркамол авлод йили” Давлат дастурини ижросини таъминлаш ҳамда иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён этишлари учун имконият яратиш, ёш авлодни маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида, истеъдодли ёшлар ўртасида “Академик чолғулар ва эстрада ижрочилиги” кўрик-танлови вилоят босқичи 2010 йил 22 февралда Фарғона шаҳридаги 1 ва 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларида фортепиано, дамли чолғулар, торли чолғулар ҳамда эстрада ижрочилиги йўналишилари бўйича ўтказилди. Танловда жами 250 нафар иштирокчи қатнашди. 2010 йил 12-17 май кунлари Урганч шаҳрида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида “Академик чолғулар ва эстрада ижрочилиги ” танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.Ушбу танловда Фарғона вилоятини шарафини ҳимоя қилган Фарғона шаҳар 4-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси 5-синф ўқувчиси Шерзод Абдулазизов фортепиано йўналиши бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаб лауреатлик унвонига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2010 йил 13 июлдаги “Минтақавий ижодий мактаб машғулотларида иштирок этиш ҳақида”ги 173-сонли буйруғига асосан, жорий йилнинг 24 июл – 7 август кунлари Россия Федерациясининг Суздаль шаҳрида “Новые имена” минтақавий халқаро ҳайрия жамғармаси томонидан ташкил қилинган ижодий мактаб машғулотлари ўтказилди. Унда иштирок этган Фарғона шаҳридаги 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаб ўқувчиси Шерзод Абдулазизов ва бошқарма болалар мусиқа ва санъат мактаблари бўлинмаси бошлиғи Хайрулло Зокировлар халқаро ҳайрия жамғармаси Президенти томонидан махсус Дипломга сазовор бўлишди. Фарғона водийси номидан иштирок этган Шерзод Абдулазизовнинг ижрочилик қобиляти Москва Давлат Консерваториясининг профессор – ўқитувчилари томонидан юксак баҳоланиб, келажакда ундан буюк истеъдод эгаси етишиб чиқишига ишонч билдирдилар. 2010 йил 28-31 май кунлари Самарқанд шаҳрида ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида“Ягонасан муқаддас Ватан! кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Танловда 3-даражали дипломни Данғара туман 27-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Ойгул Эргашева қўлга киритди. 2010 йил 25 март куни Фарғона шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, маданият ва спорт ишлари, халқ таълими вазирликлари ҳамкорликда имзолаган қўшма қарор асосида Республика “Санъат ғунчалари” ёш мусиқачиларнинг кўрик-танлови, 2010 йил 22 феврал куни , ”Болалик баҳори” кўрик-танлови вилоят босқичилари ўтказилди.

2010 йил 12-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Янги авлод – 2010” болалар ижодиёти фестивалининг Республика босқичи ўтказилди. Вилоятимизнинг шаҳар, туманларидан жаъми 71 нафар ўқувчилар фестивал низомига кўра 6 йўналиш бўйича қатнашиб 18 нафар ўқувчи якка ижро бўйича, 2 та гуруҳ жамоа ижрочилиги бўйича ғолибликни қўлга киритиб фестивалнинг юксак унвони лауреатлик Дипломига сазовор бўлдилар. Вилоятимиз жамоаси энг фаол иштирок этган жамоа сифатида ҳам ташкилотчилар томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилдилар. 2010 йил 3-4 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида “Тошкент қувончлари” III халқаро болалар расмлари Биенналесининг Республика босқичи ўтказилди. Йигирмадан ортиқ давлатлардан иштирок этган ўқувчилар сафида вилоятимиздан 8 нафар истеъдодли ўқувчилар қатнашиб улардан 5 нафарининг расмлари ҳакамлар ҳайъати томонидан ижобий баҳоланди. Танлов қўллаб- қувватлаш, низомига кўра қуйидаги ўқувчилар халқаро танловнинг маҳсус сертификатига сазовор бўлдилар. - “Менинг ватаним” мавзуси бўйича Бешариқ тумани 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Раимова Гулзода; - “Болалик дунёси” мавзуси бўйича Марғилон шаҳар 32-умумтаълим мактаби ўқувчиси Аҳмедова Турғуной; - “Мен яшаётган олам” мавзуси бўйича Риштон тумани 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Йўлдашева Нилуфар; - “Мен билган Ўзбекистон” мавзуси бўйича Фурқат тумани 21-умумтаълим мактаби ўқувчиси Убайдуллаева Мунира; - “Менинг орзуим” мавзуси бўйича Қўқон шаҳар 35-умумтаълим мактаби Олтмишбоева Дилдора.
Вернуться назад