DataLife Engine > Umumiy, talim > 11 август куни қуйидаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

11 август куни қуйидаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди


11-08-2017, 18:46. Разместил: admin Вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассасаларида жорий йилнинг 11 август куни қуйидаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди:
Марғилон шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида 58 нафар ўқувчи-ёшлар, 14 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Салом мактаб” мавзусида, 7, 11-сонли умумтаълим мактабларида 97 нафар ўқувчилар, 29 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Китоб-маънавият кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди;
Қувасой шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактабида 27 нафар ўқувчилар, 11 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Юртимни куйлайман” номли қўшиқлар танлови, 5-умумтаълим мактабида 31 нафар ўқувчилар, 7 нафар ўқитувчилар иштирокида “Эртаклар оламига саёҳат” мавзусида, 15-умумтаълим мактабида 42 нафар ўқувчилар, 12 нафар ўқитувчилар иштирокида ўзбек, тожик, қирғиз халқларининг қўшиқларига бағишланган “Ўзбекистон-умумий уйимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди;
Бешариқ туманидаги 2-умумтаълим мактабида 50 нафар ўқувчилар, 10 нафар ўқитувчилар иштирокида “Онажоним табиат” мавзусида расм танлови, 16-умумтаълим мактабида 8 нафар педагог-ходимлар, 42 нафар ўқувчи-ёшлар иштирокида “Одобли бола элга манзур” мавзусида, 24-умумтаълим мактабида 38 нафар ўқувчилар, 8 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Дилларда Ватан мадҳи” мавзусида, 37, 40-умумтаълим мактабларида 60 нафар ўқувчилар, 18 нафар ўқитувчилар иштирокида “Соғлом келажак сари” мавзусида, 4,7,21-сонли умумтаълим мактабларида 95 нафар ўқувчи-ёшлар иштирокида компьютер ўйинлари ўтказилди.;
Тошлоқ туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида 43 нафар ўқувчи-ёшлар, 14 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Рақслар гулдастаси” мавзусида, 7-умумтаълим мактабида 40 нафар ўқувчилар, 11 нафар ўқитувчилар иштирокида “Оммавий маданият” нинг ёшлар тарбиясига салбий таъсири” мавзусида, 14-умумтаълим мактабида 35 нафар ўқувчилар, 10 нафар ўқитувчилар иштирокида “Биз Ватанни куйлаймиз” мавзусида, 19-умумтаълим мактабида 40 нафар ўқувчилар, 11 нафар ўқитувчилар иштирокида “Ватанга бунёдкор ёшлар мададкор” мавзусида, 22-умумтаълим мактабида 45 нафар ўқувчилар, 20 нафар ўқитувчилар иштирокида “Китоб-улкан хазина” каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди;

Фарғона туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида 28 нафар ўқувчи-қизлар, 11 нафар педагог-ходимлар иштирокида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа, 7-умумтаълим мактабида 17 нафар ўқувчилар иштирокида “Она табиатни асрайлик” мавзусида расм танлови, 9-умумтаълим мактабида 50 нафар ўқувчилар, 8 нафар педагог-ходимлар иштирокида волейбол мусобақаси, 10-умумий ўрта таълим мактабида 48 нафар ўқувчилар, 5 нафар ўқитувчилар иштирокида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир, 11-умумий ўрта таълим мактабида 32 нафар ўқувчи-ёшлар, 9 нафар педагог-ходимлар иштирокида спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар, 12-умумий ўрта таълим мактабида 27 нафар ўқувчилар, 7 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Касбим-фахрий” мавзусида давра суҳбати, 15-умумий ўрта таълим мактабида 33 нафар ўқувчи-ёшлар, 12 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Огоҳлик-давр талаби” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Вернуться назад