O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » “Баркамол авлод” болалар марказларининг бадиий ижодиёт йўналишида таълим-тарбия сифатини ошириш йўллари” мавзусида Республика семинар-тренинги

“Баркамол авлод” болалар марказларининг бадиий ижодиёт йўналишида таълим-тарбия сифатини ошириш йўллари” мавзусида Республика семинар-тренинги

Категория: Umumiy, talim
“Баркамол авлод” болалар марказларининг бадиий ижодиёт йўналишида таълим-тарбия сифатини ошириш йўллари” мавзусида Республика семинар-тренинги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 50-сонли қарори, Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 3 январдаги “Баркамол авлод” болалар марказлари педагог ходимлари ва умумтаълим мактаблари тўгарак раҳбарларининг малакасини ошириш бўйича 2017 йилги ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш дастури”да белгиланган вазифалар ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 12 июлдаги “Баркамол авлод” болалар марказларининг бадиий ижодиёт йўналишида таълим-тарбия сифатини ошириш йўллари” мавзусида Республика семинар-тренингини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14 июль куни Марғилон шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази томонидан “Баркамол авлод” болалар марказларининг бадиий ижодиёт йўналишида таълим-тарбия сифатини ошириш йўллари” мавзусида Республика семинар-тренинги белгиланган дастур асосида юқори савияда ташкил этилди.
Республика семинар-тренингини ўтказиш бўйича “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази директори Д.Эрматов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ҳамда семинар иштирокчилари Марғилон шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида тантанали тарзда кутиб олиниб, Марғилон шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказининг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Шунингдек, семинар иштирокчилари марказда ташкил этилган тўгарак аъзолари томонидан яратилган ижодий ишлар кўргазмаси билан танишиб ўтдилар.
Шундан сўнг, “Баркамол авлод” болалар марказларининг бадиий ижодиёт йўналишида таълим-тарбия сифатини ошириш йўллари” мавзусида тренинг машғулотларни ташкил этиш юзасидан, ҳудудий “Баркамол авлод” болалар марказларидан ташриф буюрган марказ директорлари, директор ўринбосарлари ҳамда бадиий ижодиёт йўналиши усулубчиларининг алоҳида шўбаларда “Баркамол авлод” болалар марказларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш”, “Баркамол авлод” болалар марказларида услубий ишларни такомиллаштириш”, “Баркамол авлод” болалар марказларида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш омиллари” каби мавзуларида тренинг машғулотлари олиб борилди.
Тренинг машғулотлари янги педагогик технологиялардан фойдаланилган ҳолда қизғин, бахс-мунозарали тарзда ташкил этилди. Семинар доирасида “Баркамол авлод” болалар марказларидаги барча йўналишларда бундан кейинги энг долзарб мавзу марказларда таълим-тарбия сифатини ошириш омиллари, ахамияти ва натижадорлиги юзасидан олдинга қўйилган мақсадлар ва амалга ошириш керак бўлган мухим масалалар кўриб чиқилди, ҳамда барча семинар иштирокчиларидан “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини ривожлантириш, олдинда турган тўсиқлар, муаммо ва камчиликлар, уларнинг ечими юзасидан таклифлар умумлаштирилиб, истиқбол режалар белгилаб олинди.
Ўтказилган Республика семинар-тренинги юқори савияда ташкил этилиб, барча қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Шунингдек Республика семинар-тенинги доирасида Республика ишчи гуруҳи томонидан Марғилон шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш концепцияси асосида олиб бораётган фаолияти билан тинишиб чиқдилар.
Бугунги ўтказилган Республика семинар-тенинги кўтаринки руҳда, сифат ва самарадорлик омилларига асосланган ҳолда юқори савияда ташкил этилди.
Республика семинар-тенинги ўтказилиши жараёнлари Миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканали томонидан тасвирга олинди.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.