DataLife Engine > Umumiy, talim > “Баркамол авлод” болалар марказларида амалга оширилган ишлар тўғрисида

“Баркамол авлод” болалар марказларида амалга оширилган ишлар тўғрисида


4-07-2017, 15:39. Разместил: admin Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 50-сонли қарори ижросини таъминлаш ва ўқувчи ёшларни бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида “Баркамол авлод” болалар марказлари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
“Баркамол авлод” болалар марказларида амалга оширилган ишлар тўғрисида

-вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида 50 нафар ўқувчи ёшлар иштирокида миллий спорт ўйинлари ўтказилди. “Дўст билан обод уйинг” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди хамда спортнинг стол-теннис тури бўйича мусобақа ўтказилди;
-Марғилон шаҳар “Баркамол авлод“ болалар марказида 102 нафар ўқувчи иштирокида “Ёш қандолатчи” тўгарагида маҳорат машғулоти ўтказилиб бунда “Рафаелло” тайёрлаш ўргатилди. “Тўқиш” тўгараги аъзолари ўртасида мушоираўтказилди. “Рус тили” тўгараги аъзолари иштирокида “Падежи” мавзусида савол-жавоблар ўтказилди;
-Фарғона шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида 80 нафар ўқувчи иштирокида спортнинг стол-теннис тури бўйича мусобақа ўтказилди. Тўгарак аъзолари ўртасида “Китоб менинг дўстимсан” мавзусида китобхонлик давралари ташкил этилди. “Тасвирий санъат”, “Тўқиш”, “Либослар дизайнери” тўгарак аъзоларининг ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди;
-Қувасой шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида 82 нафар тўгарак аъзолари ўртасида “Мультимедия” тўгараги аъзоларининг “Эртаклар яхшиликка етаклар” мавзусида эртаклар намойиши ўтказилди;
Қўқон шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида “Тўқиш”, “Дизайнеррлик”, тўгарак аъзолари иштирокида тарихий обидалар бўйлаб саёҳат уюштирилди. Саёҳатда 4 та музей ва 1 та мадраса билан таништириб ўтилди. 43 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этлди;
-Бағдод тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 30 нафар ўқувчи иштирокида “Болалар спорт мактабига” саёҳат ташкил этилди. Тўгарак аъзолари ўртасида “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтиказилди;
-Бешариқ тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 50 нафар тўгарак аъзолари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” мусобақаси ташкил этилди. “Тасвирий санъат” тўгараги аъзолари ўртасида маҳорат дарслари ўтказилди;
-Бувайда тумани “Баркамол авлод” болалар марказида “Биз-ягона оила фарзандларимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди ҳамда ўқувчилар ўртасида миллий спорт ўйинлари ташкил этилди. 60 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди;
-Данғара тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 120 нафар ўқувчи иштирокида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Ғолиб каманда совғалар билан тақдирланди;
-Ёзёвон тумани “Баркамол авлод” болалар марказида “Бир дарахтнинг новдаларимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 45 нафар ўқувчи иштирок этди;
-Қўштепа тумани “Баркамол авлод” болалар марказида миллий спорт ўйинлари ўтказилда, 60 нафар ўқувчи иштирок этди;
-Олтиариқ тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 45 нафар тўгарак аъзолари ўртасида “Китобсеварлар” деб номланган китобхонлик давраси суҳбати ўтказилди хамда тўгарак аъзолари иштирокида спортнинг стол-теннис тури бўйича мусобақа ташкил этилди;
-Риштон тумани “Баркамол авлод” болалар марказида “Ўлкашунослик” йўналиши тўгарак аъзоларининг ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди, 75 нафар ўқувчи иштирок этди. Спортнинг бакетбол тури бўйича мусобақа ўтказилди;
-Тошлоқ тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 50 нафар ўқувчи-ёшлар иштирокида “Тўқувчилик” тўгараги азоларининг ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди хамда “Компьтер сабоқлари” тўгараги аъзолари ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди;
-Сўх тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 40 нафар ўқувчи-ёшлар иштирокида “Тасвирий санъат” тўгараги аъзоларининг “Спорт иродани тоблайди” мавзусида давра суҳбати ўтказилди;
-Фарғона тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 70 ўқувчи-ёшлар иштирокида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди. “Бағрикенглик-юксак иносий фазилат” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ободонлаштириш ишлари ташкил этилди;
-Фурқат тумани “Баркамол авлод” болалар “Ёш сайёҳ” тўгарак аъзолари иштирокида “Ижодий ишлар кўргазмаси” ўтказилди, “Ёш музейшунос” тўгарак аъзолари иштирокида табиат қўйнига саёҳат ташкил этилди. 83 нафар ўқувчи иштирок этди;
-Учкўприк тумани “Баркамол авлод” болалар марказида “Спорт соғлик гарови” мавзусида мусиқа садоси остида гимнастика машғулотлари ўтказилди, тўгарак аъзолари ўртасида срортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ташкил этилди. 117 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди;
-Ўзбекистон тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 98 нафар тўгарак аъзолари ўртасида “Техник йўналиши” тўгарак аъзоларининг ярмаркаси ташкил этилди. “Тўуқувчилик” тўгараги аъзолари ўртасида “Балли қизлар” танлови ўтказилди хамда “Ёш сайёҳ” тўгараги аъзолар ўртасида “Қувноқ стартлар мусобақаси ўтказилди;
-Қува тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 43 нафар ўқувчи-ёшлар иштирокида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди. “Қудратимиз-дўстлик ва ҳамжиҳатликда” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
Вернуться назад