O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » “Тарғибот гуруҳлари” томонидан кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

“Тарғибот гуруҳлари” томонидан кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

Категория: Umumiy, talim
Кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ўқувчиларни мароқли дам олишларини ташкил этиш ҳамда уларни фан, синфдан ташқари тўгаракларга қизиқишларини орттириш мақсадида вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 9 июндаги буйруғига асосан вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази, вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари ва масъул тренерларидан ташкил топган “Тарғибот гуруҳлари” томонидан халқ таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассасаларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида тасдиқланган “Дастур” асосида қуйидаги тадбирларни амалга оширди.
Жорий йилнинг 14 июнь куни Бағдод тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 1, 5, 11-умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида дастур асосида “Давра суҳбатлари” ҳамда “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
Жумладан, “Тарғибот гуруҳлари” томонидан тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Ёшлик” номли оромгоҳда жами 4 та гуруҳларда машғулот тадбирлари ташкил этилиб, 1-гуруҳда жами 30 нафар ўқувчиларга “Авиамодель” йўналишида “R-93-авиакобра” қўл билан учириладиган модель тўғрисида тушунчалар берилди, ҳамда ўқувчиларга “R-93-авиакобра” моделини ясаш бўйича “Маҳорат машғулоти”, 2-гуруҳ томонидан “Бошланғич техник моделлаштириш” йўналишида 28 нафар ўқувчиларга “Андозалар ёрдамида оддий макетлар ясаш “Маҳорат машғулотлари”, 3-гуруҳда “Тасвирий санъат” йўналишида 25 нафар ўқувчиларга “Ёз ўтмоқда соз” мавзусида қалам тасвири бўйича расмлар чизиш, 4-гурух томонидан 45 нафар ўқувчи иштирокида “Эртаклар яхшиликка етаклар” мавзусида “Давра суҳбати” ва “Викторина” ўйинлари, ўқувчилар иштирокида ўзбек ва рус эртаклари асосида қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди.
Шунингдек, тумандаги 5 ва 11-умумий ўрта таълим мактабларида ҳам 4 та гуруҳ тренерлари тонидан жами 283 нафар ўқувчилар иштирокида юқоридаги мавзуларда “Маҳорат машғулотлари” ва “Давра суҳбатлари” ўтказилди.
Шу куни Фарғона шаҳар 1, 13-сонли умумий ўрта таълим мактабларинингАхборот-ресурс марказида 23 нафар1-6 синф ўқувчилари ва 13-умумий ўрта таълим мактабининг кундузги соғломлаштириш марказида 46 нафар 1-6-синф ўқувчилари иштирокида Фарғона вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази, вилоят Ахборот-ресурс маркази ҳамда Фарғона шаҳар Ахборот-ресурс маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Бошланғич техник моделлаштириш” йўналишида 20 нафар ўқувчиларга “Ўқувчиларни техник ижодиётга қизиқтириш” мавзусида “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди ва ўқувчиларга ўзлари мустақил ишлашлари учун тарқатма материаллар тарқатилди. Шунингдек, “Адабиётлар оламига саёхат” номли китоб тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда Ўзбекистон Қахромони, халқ шоири Эркин Вохидовнинг “Сўз латофати” номли, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Янги шеърлар” номли, Ботиржон Эргашевнинг “Кундан кун яхши”, “Коинот” номли китобларининг тақдимотлари ўтказилди. Шунингдек, “Коинот” номли менинг биринчи энциклопедиям китобидан ўқувчилар билан савол-жавоб ўйинлари ташкил этилди. Савол-жавоб ўйинида фаол қатнашган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.
15 июнь куни Марғилон шаҳар ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 8, 13, 16-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида тасдиқланган “Дастур” асосида “Давра суҳбатлари” ҳамда “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
“Тарғибот гуруҳлари” томонидан шаҳардаги 8-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Дўстлик” номли оромгоҳда жами 2 та гуруҳда машғулот тадбирлари ташкил этилиб, 1-гуруҳда “Бошланғич техник моделлаштириш” йўналишида 20 нафар ўқувчиларга “Ўқувчиларни техник ижодиётга қизиқтириш” мавзусида “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди ва ўқувчиларга ўзлари мустақил ишлашлари учун тарқатма материаллар тарқатилди. 2-гуруҳ томонидан 20 нафар ўқувчи иштирокида А.Обиджоннинг “Мешполвоннинг жанглари” асари юзасидан “Китоб тақдимоти” ўтказилди. Тақдимотда ўқувчиларга китоб ҳақида маълумотлар берилиб, саҳна кўринишлари орқали китоб ўқишга қизиқишларини янада орттирилди. Шунингдек, ўқувчиларга қизиқарли савол-жавоблар, бошқотирма ўйинлари ҳам ташкил этилиб, викторина саволлари ўтказилди. Тақдимотда ўқувчилар фаол иштирок этдилар.
Жумладан, шаҳардаги 13-умумий ўрта таълим мактабидаги “Ҳумо” ва 16-умумий ўрта таълим мактаби “Камалак” номли оромгоҳларида ҳам 2 та гуруҳ тренерлари томонидан юқоридаги мавзуларда “Маҳорат машғулотлари” ва “Давра суҳбатлари” ўтказилди. Ушбу мактабларида ташкил этилган маҳорат машғулотлари ва давра суҳбатларида жами 95 нафар ўқувчилар иштирок этди ҳамда фаол иштирок этган ўқувчилар масъул тренерлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шу куни Учкўприк тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 6, 29, 17-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида тасдиқланган “Дастур” асосида “Давра суҳбатлари” ҳамда “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
“Тарғибот гуруҳлари” томонидан тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Ором” номли оромгоҳда жами 4 та гуруҳларда машғулот тадбирлари ташкил этилиб, 1-гуруҳда жами 30 нафар ўқувчиларга “Авиамодель” йўналишида “R-93-авиакобра” қўл билан учириладиган модель тўғрисида тушунчалар берилди ҳамда ўқувчиларга “R-93-авиакобра” моделини ясаш бўйича “Маҳорат машғулоти” ўтказилди. 2-гуруҳ томонидан “Бошланғич техник моделлаштириш” йўналишида 35 нафар ўқувчиларга “Андозалар ёрдамида UAZ-469 автомобили, North Amerikan T-2 самолёт моделини ясаш” юзасидан “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди ва ўқувчиларга ўзлари мустақил ишлашлари учун тарқатма материаллар берилди. 3-гуруҳда “Тасвирий санъат” йўналишида 32 нафар ўқувчиларга “Ёз мевалари” мавзусида қалам тасвири йўналиши бўйича расмлар чизиш ўргатилди, жумладан, ўқувчиларга тренерлар томонидан “Ёз гуллари” расмларини чизиш тушунтирилди ҳамда уларга тренерлар томонидан амалда кўрсатиб берилди. 4-гуруҳ томонидан 48 нафар ўқувчилар иштирокида “Мен дунёни англайман” мавзусида “Давра суҳбати” ва сайёралар номи юзасида крассворд ечиш хамда ўқувчилар иштирокида қизиқарли “Пантамимо” ўйинлари ўтказилди. Бундан ташқари, ўқувчилар ўзларининг ёд олган шеърларини айтиб беришди.
Шунингдек, тумандаги 29 ва 17-умумий ўрта таълим мактабларида ҳам 4 та гуруҳ тренерлари томонидан юқоридаги мавзуларда “Маҳорат машғулотлари” ва “Давра суҳбатлари” ташкил этилди. Ушбу мактабларида ташкил этилган маҳорат машғулотлари ва давра суҳбатларида жами 315 нафар ўқувчилар иштирок этди ҳамда тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар масъул тренерлар тонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
16 июнь куни Қўқон шаҳридаги “Нафосат” хамда “Коинот” стационар оромгоҳларида тасдиқланган “Дастур” асосида “Давра суҳбатлари” ҳамда “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
“Тарғибот гуруҳи” томонидан Қўқон шаҳридаги 12-мехрибонлик уйи қошида ташкилланган “Нафосат” стационар оромгоҳларда жами 4 та гуруҳаларда машғулот тадбирлари ташкил этилиб, 1 гуруҳда 25 нафар ўқувчиларга “Авиамодель” йўналишида “Парашют моделини ясаш” ҳамда “Бошланғич техник моделлаштириш” йўналишида “Андозалар ёрдамида UAZ-469 автомобили, North Amerikan T-2, самолёт ва енгил машина моделларини ясаш” юзасидан “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди ва ўқувчиларга ўзлари мустақил ишлашлари учун тарқатма материаллар берилди. 2-гуруҳида “Тасвирий санъат” йўналишида 38 нафар ўқувчиларга “Гулдон” тасвири мавзусида қалам тасвири йўналиши бўйича расмлар чизиш ўргатилди, жумладан ўқувчиларга тренерлар томонидан Ёз гуллари расмлари чизиш тушунтирилди ҳамда уларга тренерлар томонидан амалда кўрсатиб берилди. 3-гуруҳ томонидан 42 нафар ўқувчилар иштирокида “Адабиётлар оламига сайёҳат” мавзусида “Давра суҳбати” ўтказилди, ўйинлар, савол жавоблар орқали китоблар билан танишилди.
Бундан ташқари, 3 та гуруҳ тренерлари томонидан “Коинот” стационар оромгоҳида ҳам юқоридаги мавзуларда “Маҳорат машғулотлари” ва “Давра суҳбатлари” ўтказилди. Ушбу оромгоҳда ташкил этилган маҳорат машғулотлари ва давра суҳбатларида жами 286 нафар ўқувчилар иштирок этди. Фаол иштирок этган ўқувчилар масъул тренерлар тонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шу куни Кувасой шахар ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 1, 5-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида тасдиқланган “Дастур” асосида “Давра суҳбатлари” ҳамда “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
Шаҳардаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Лочин” номли оромгоҳда жами 75 нафар дам олувчиларга ва 5-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Камалак” болалар кундузги оромгохи 55 нафар оромгох тарбияланувчиларига “Тарғибот гуруҳлари” томонидан “Болалар учун билимларнинг катта китоби” ҳамда “Дастлаб китоб” мавзуларида қизиқарли ва мақсадли тақдимот ўтказилди. Сўнг дам олувчилар 3 гуруҳга, яъни, 1-гуруҳ “Камалак”, 2-гурух “Бинафша”, 3-гуруҳ “Қалдирғоч” гуруҳларига бўлиндилар. Бошловчи томонидан бир қанча саволлар берилиб иштирокчиларни билимлари аниқланди. Гуруҳлардан қатнашган иштирокчилар тезкорлик билан жавоб бердилар. Тадбир якунида зукко қатнашган гуруҳ аъзолариги “Тарғибот гуруҳлари” томонидан эсталик совғалар билан тақдим этилди. Тадбирдан ўқувчилар керакли билимларга эга бўлдилар. Жумладан, “Роҳат” ёзги соғломлаштириш оромгоҳининг 100 нафар дам олувчилари иштирокида “Тарғибот гуруҳи” аъзолари томонидан қизиқарли ва мақсадли тақдимот ўтказилди. Тадбирда “Баркамол авлод” болалар маркази, “Камолот” ЁИҲ, шаҳар АРМ ходимлари иштирок этишди. Тадбир давомида қизиқарли “Викториналар”, “Топқирлар” ва “Топишмоқни тез топиш” каби ўйинлар ўтказилди. Ўйинлар давомида фаол иштирок этган қатнашувчилар эсталик совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, “Меҳнат роҳат” ёзги соғломлаштириш оромгоҳининг 78 нафар дам олувчилари иштирокида “Камолот” ЁИҲ, “Рухсор” телеведенияси, Тошкент шаҳридан ташриф буюрган бир неча актёр ва актрисалар иштирокида “Болалар учун билимларнинг катта китоби” мавзусида тақдимот ўтказилди. Тақдимот давомида дунё олами, ер, қуёш, жониворлар ҳақида тушунча олдилар. Тадбир давомида қизиқарли крассвордлар ўйинлари ўтказилди. Тошкент шаҳридан ташриф буюрган актрисалар томонидан қизиқарли эртаклар, хикоя ва масаллар ижро этилди. Оромгоҳ дам олувчилар томонидан ёд олган шеърлар ва қўшиқлар ижро этилди. Болажонлар тадбирдан ўзларига керакли маълумотларга эга бўлишди ва мароқли дам олишди.
“Ниҳол” ёзги соғломлаштириш оромгоҳининг 150 нафар дам олувчилари иштирокида Фарғона вилояти АРМ ходимлари томонидан болалар учун “Викторина” ўтказилди. Викторинада оромгоҳ дам олувчиларнинг 4 та гуруҳи қатнашди. Улар викторинада саволларининг барчасига тўлиқ ва аниқ жавоб бердилар. Викторинада эртак қаҳрамонлари, ўзбек халқ эртаклари, жаҳон халқ эртаклари ва ўқиган китоблари юзасидан савол-жавоблар ўтказилди. Викторинада ғолиб бўлга китобхонлар учун Вилоят ахборот-ресурс маркази томонидан мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.
“Кимёгар” оромгоҳида ҳам шу куни 170 та 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган дам олувчи ўқувчиларга “Болалар учун билимларниниг катта китоби” тақдимоти ўтказилди. Тақдимот давомида болаларга ер курраси, ўрмонлар, денгиз жониворлари, сахролардаги ёввойи хайвонлар ва уй шароитидаги хайвонлар тўғрисида кроссвордлар ечилди. Викторина савол-жавоблари ўтказилди. Викторинада ғолиб бўлга китобхонлар учун “Тарғибот гуруҳалир” эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
17 июнь куни Бешариқ тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 1, 3, 8-умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги ҳамда “Юлдуз” номли стоционар соғломлаштириш оромгоҳларида “Дастур” асосида “Давра суҳбатлари” ҳамда “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
“Тарғибот гуруҳлари” томонидан тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Парвоз” номли оромгоҳда жами 3 та гуруҳларда машғулот тадбирлари ташкил этилиб, 1 гуруҳда жами 24 нафар ўқувчиларга “Авиамодель” йўналишида “Парашют моделини ясаш” юзасидан тарқатма материаллар асосида “Маҳорат машғулотлари”, 2-гуруҳ томонидан “Бошланғич техник моделлаштириш” йўналишида 23 нафар ўқувчиларга “Андозалар ёрдамида UAZ-469 автомобили, North Amerikan T-2, самолёт модели юзасидан тарқатма материаллар асосида “Маҳорат машғулотлари”, 3-гуруҳ томонидан 43 нафар ўқувчилар иштирокида Охунжон Сафаровнинг “Ўзбек халқ болалар ўйинлари” китоби тақдимоти ўтказилди. Китоб юзасидан “Хушёр ту”, “Ўтир-тур”, “Ўйлаб топ бекати” ва “Ўзингни синаб кўр” ўйинлари ўқувчилар иштирокида ўтказилди. Бундан ташқари ўқувчилар ўзларининг ёд олган шеърларини айтиб беришди.
Бундан ташқари, тумандаги 3 ва 8-умумий ўрта таълим мактабларида ҳамда “Юлдуз” Стационар соғломлаштириш оромгоҳида ҳам 3 та гуруҳ тренерлари томонидан юқоридаги мавзуларда “Маҳорат машғулотлари” ва китоб тақдимотлари ўтказилди. Ушбу мактабларида ташкил этилган маҳорат машғулотлари ва давра суҳбатларида жами 338 нафар ўқувчилар иштирок этдилар. Тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар масъул тренерлар тонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шу куни Тошлоқ тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 1, 3, 44-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ҳамда “Оқ олтин”номли стационар оромгоҳида тасдиқланган “Дастур” асосида давра суҳбати ҳамда “Маҳорат машғулотларини” ўтказилди.
“Тарғибот гуруҳи” томонидан тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Бинафша” номли оромгоҳда жами 2 та гуруҳда машғулот тадбирлари ташкил этилиб, 1-гуруҳда жами 30 нафар ўқувчиларга “Авиамодель” йўналишида “R-93-авиакобра” қўл билан учириладиган модель тўғрисида тушунчалар берилди, ҳамда ўқувчиларга “R-93-авиакобра” моделини ясаш бўйича “Маҳорат машғулоти”, 2-гуруҳ томонидан 30 нафар ўқувчилар иштирокида “Болажонларни китоб яратилиш тарихи билан таништириш ҳамда эртаклар оламига сёҳат” қилдириш” мавзусида тадбир ўтказилди. Шунингдек, ўқувчиларга ўзбек халқ эртаклари асосида қизиқарли савол-жавоблар, топишмоқлар, китобларни яратилиши хақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, ўқувчилар ўзларининг ёд олган шеърларини айтиб беришди.
Жумладан, тумандаги 3-умумтаълим мактабидаги “Ғунча” оромгоҳида 42 нафар, “Оқ олтин” оромгоҳида 150 нафар дам олувчи болалар билан маъданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Оромгоҳдаги болаларга ўзбек халқ эртаклари асосида қизиқарли савол-жавоблар, топишмоқлар, китобларни яратилиши хақида маълумотлар, ўзбек миллий ўйинлари, китоб тақдимоти ўтказилиб берилди. 44-умумий ўрта таълим мактабида ташкилланган “Шодлик”оромгоҳида 38 нафар дам олувчилар иштирокида ҳам шу мавзуларда тадбирлар ўтказилди ҳамда тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар масъул тренерлар тонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ўтказилган тарғибот тадбирлари Фарғона вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.
19 июнь куни Бувайда тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 3-умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги ҳамда “Бувайда ёшлар орзуси” стационар соғломлаштириш оромгоҳларида ва Қўштепа тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 1, 8, 9-умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги оромгохларда белгиланган “Дастур” асосида “Давра суҳбатлари” ҳамда “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
“Тарғибот гуруҳлари” томонидан тумандаги “Бувайда ёшлар орзуси” стоционар соғломлаштириш оромгоҳида жами 4 та гуруҳларда машғулот тадбирлари ташкил этилиб, 1-гуруҳда жами 38 нафар ўқувчиларга “Авиамодель” йўналишида “R-93-авиакобра” қўл билан учириладиган модель тўғрисида тушунчалар берилди, ўқувчиларга “R-93-авиакобра” моделини ясаш бўйича “Маҳорат машғулоти” ўтказилди ва катапульта ёрдамида учувчи самолёт моделларида “Пенопласдан ясалган хажмли самолёт моделини ясаш” бўйича “Маҳорат машғулоти” ўтказилди ҳамда ўқувчиларга ўзлари мустақил ишлашлари учун тарқатма материаллар берилди. 2-гуруҳ томонидан “Бошланғич техник моделлаштириш” йўналишида 42 нафар ўқувчиларга “Андозалар ёрдамида UAZ-469 автомобили, North Amerikan T-2, самолёт модели юзасидан “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди. “Оригами” усулидан фойдаланиб рангли қоғоздан кема, самолёт ва шапка моделларини ясаш бўйича маҳорат машғулоти ўтказилди ҳамда ўқувчиларга ўзлари мустақил ишлашлари учун тарқатма материаллар берилди. 3-гуруҳда “Тасвирий санъат” йўналишида 35 нафар ўқувчиларга “Бошланғич тасвирий санъатда ёрдамчи чизиқлардан фойдаланиш” мавзусида ва “Ёз меваларидан расмлар ишлаш” мавзуларида расмлар чизиш ўргатилди, жумладан, ўқувчиларга тренерлар томонидан юқоридаги мавзулар юзасидан расмлар чизиш бўйича маҳорат машғулотлари ўтказиб берилди.
4-гуруҳ томонидан 42 нафар ўқувчи иштирокида Охунжон Сафаровнинг “Ўзбек халқ болалар ўйинлари” китоби тақдимоти ўтказилди. Китоб юзасидан “Ким кучли”, “Дук-дук”, “Ким кўп билади” ва “Гир айланиш” ўйинлари ўқувчилар иштирокида ўтказилди. Бундан ташқари ўқувчиларнинг ўзлари ўқиган эртак китоблари асосида викторина саволлари ўтказилди.
Шунингдек, Бувайда туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида ва Қўштепа туманидаги 1, 8, 9-умумий ўрта таълим мактабларида ҳам 4 та гуруҳ тренерлари томонидан юқоридаги мавзуларда “Маҳорат машғулотлари” ва китоб тақдимотлари ўтказилди. Ушбу мактабда ташкил этилган маҳорат машғулотлари ва китоб тақдимотларида жами 352 нафар ўқувчилар иштирок этди ҳамда фаол иштирок этган ўқувчиларга тарғибот гурухи масъул тренерлари томонидан эсдалик совғалари тарқатилди.
21 июнь куни Риштон тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 1, 4-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги ҳамда “М.Топиволдиев” номли стационар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳамда Олтиариқ тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги
1, 2, 3-ИДУМларда ташкил этилган кундузги оромгохларда ва “Юлдуз” номли стационар оромгохида тасдиқланган “Дастур” асосида “Давра суҳбатлари” ҳамда “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
“Тарғибот гуруҳлари” томонидан Риштон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Ғунча” номли оромгоҳда жами 3 та гурухда машғулот тадбирлари ташкил этилиб, 1-гуруҳда жами 38 нафар ўқувчиларга “Авиамодель” йўналишида “R-93-авиакобра” қўл билан учириладиган модель тўғрисида тушунчалар берилди, ўқувчиларга
“R-93-авиакобра” моделини ясаш бўйича маҳорат машғулоти ўтказилди ва ўқувчиларга ўзлари мустақил ишлашлари учун тарқатма материаллар берилди. 2-гуруҳда “Тасвирий санъат” йўналишида 35 нафар ўқувчиларга “Бошланғич тасвирий санъатда ёрдамчи чизиқлардан фойдаланиш” ва “Ёз меваларида расмлар ишлаш” мавзуларида расмлар чизиш ўргатилди, жумладан, ўқувчиларга тренерлар томонидан юқоридаги мавзулар юзасидан расмлар чизиш бўйича маҳорат машғулотлари ўтказиб берилди. 3-гуруҳ томонидан 30 нафар ўқувчи иштирокида “Болажонларни китоб яратилиш тарихи билан таништириш ҳамда эртаклар оламига сёҳат қилдириш” мавзусида тадбир ўтказилди. Шунингдек, ўқувчиларга ўзбек халқ эртаклари асосида қизиқарли савол-жавоблар, топишмоқлар, китобларни яратилиши хақида маълумотлар берилди. Ўқувчилар ўзларининг ёд олган шеърларини айтиб беришди.
Бундан ташқари, Риштон туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида ҳамда “М.Топиволдиев” стоционар соғломлаштириш оромгоҳида ҳамда Олтиариқ туманидаги 1, 2, 3-ИДУМларда ташкил этилган кундузги оромгохларда ва “Юлдуз” номли стационар оромгохида ҳам 3 та гуруҳ тренерлари томонидан юқоридаги мавзуларда “Маҳорат машғулотлари” ва “Китоб тақдимотлари” ўтказилди. Ушбу мактабларида ташкил этилган маҳорат машғулотлари ва давра суҳбатларида жами 564 нафар ўқувчилар иштирок этди ҳамда фаол иштирок этган ўқувчилар масъул тренерлар тонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
22 июнь куни Фурқат тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 7, 8-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ҳамда Фарғона тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 10, 14-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида тасдиқланган “Дастур” асосида “Давра суҳбатлари” ҳамда “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
“Тарғибот гуруҳлари” томонидан Фурқат туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Парвоз” номли оромгоҳда жами 4 та гуруҳларда машғулот тадбирлари ташкил этилиб, 1-гуруҳда жами 23 нафар ўқувчиларга “Авиамодель” йўналишида “R-93-авиакобра” ва “Учувчи парашют моделлари” бўйича “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди. Тренерлар томонидан қўл билан учириладиган модель тўғрисида тушунчалар берилди, ҳамда “R-93-авиакобра” ва парашют моделлари ўқувчилар томонидан мустақил ясалди. 2-гуруҳ томонидан “Бошланғич техник моделлаштириш” йўналишида 27 нафар ўқувчиларга “Андозалар ёрдамида оддий макетлар ясаш, F-117, ЛА-5 ва енгил машиналар моделларини ясаш” бўйича “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди. Ўқувчиларга ўзлари мустақил ишлашлари учун тарқатма материаллар берилди. 3-гуруҳда “Тасвирий санъат” йўналишида 24 нафар ўқувчиларга “Ёзги неъматлар” мавзусида қалам тасвири бўйича расмлар чизиш ўргатилди, жумладан, ўқувчиларга тренерлар томонидан мевалар расмлари чизиш тушунтирилди ҳамда уларга тренерлар томонидан амалда кўрсатиб берилди. 4-гуруҳ томонидан 26 нафар ўқувчилар иштирокида “Уч хазина” китоби тақдимоти, “Тоза ҳаво-танга даво” мавзусида тадбирлар ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар билан ҳаёлан “Мўъжизага бойсан табиат” номли лабиринтга саёҳати уюштирилди. Шунингдек, ўқувчиларга ўзбек ва рус эртаклари асосида қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди. Бундан ташқари ўқувчилар ўзларининг ёд олган шеърларини, катта авлод вакилларидан эшитган эртаклари хақида сўзлаб беридилар.
Шуниндек, Фурқат туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида ҳамда “Ёшлик” болалар стационар оромгоҳида ҳамда Фарғона туманидаги 10, 14-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида 4 та гуруҳ тренерлари томонидан юқоридаги мавзуларда “Маҳорат машғулотлари” ва “Давра суҳбатлари” ўтказилди. Ушбу мактабларида ташкил этилган маҳорат машғулотлари ва давра суҳбатларида жами 520 нафар ўқувчилар иштирок этди ҳамда тарғибот тадбирларида фаол иштирок этган ўқувчилар масъул тренерлар тонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
23 июнь куни Ўзбекистон тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 2, 20, 10-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш ҳамда Қува тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 1, 5, 24-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида “Дастур” асосида “Давра суҳбатлари” ҳамда “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
“Тарғибот гуруҳлари” томонидан Ўзбекистон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Шодлик” номли оромгоҳда жами 3 та гуруҳларда машғулот тадбирлари ташкил этилди. 1-гуруҳда “Бошланғич техник моделлаштириш” йўналишида 28 нафар ўқувчиларга “R-93-авиакобра, ВУАЗ-469, ЛА-5, Т-2 моделларини ясаш” бўйича “Махорат машғулотлари” ўтказилди. Машғулотда ўқувчиларга қўл билан учириладиган модель тўғрисида тушунчалар берилди, ўқувчилар мустақил “R-93-авиакобра” моделини ясашди. 2-гуруҳда “Тасвирий санъат” йўналишида 25 нафар ўқувчиларга “Ранг тасвир ва қаламтасвир ҳақида бошланғич маълумотлар” мавзусида қалам тасвири, ранг тасвири бўйича расмлар чизиш ўргатилди, жумладан ўқувчиларга тренерлар томонидан ёз мевалари расмлари чизиш босқичлари тушунтирилди ҳамда уларга тренерлар томонидан амалда кўрсатиб берилди. 3-гуруҳ томонидан 30 нафар ўқувчи иштирокида “Кечиккан қор” китобининг тақдимоти ўтказилди. Бундан ташқари, ўқувчилар билан викторина ўйинлари ташкил этилди. Шунингдек, ўқувчиларга ўзбек ва рус эртаклари асосида қизиқарли саволлар берилди. Шунингдек, ўқувчилар ўзларининг ёд олган шеърларини, буваларидан эшитган эртаклари хақида сўзлаб беришди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон туманидаги 10 ва 20-умумий ўрта таълим мактабларида ва Қува туманидаги 1, 5, 24-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ҳам 3 та гуруҳ тренерлари томонидан юқоридаги мавзуларда “Маҳорат машғулотлари” ва “Давра суҳбатлари” ўтказилди. Ушбу мактабларда ташкил этилган маҳорат машғулотлари ва давра суҳбатларида жами 617 нафар ўқувчилар иштирок этди ҳамда фаол иштирок этган ўқувчилар масъул тренерлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
24 июнь куни Данғара тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган кундузги ҳамда “Нилуфар” стационар соғломлаштириш оромгоҳларида ва Ёзёвон тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 2, 13, 25-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган кундузги ҳамда “Гулшан” стационар соғломлаштириш оромгоҳларида тасдиқланган “Дастур” асосида “Давра суҳбатлари” ҳамда “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
Жумладан, “Тарғибот гуруҳлари” томонидан Данғара тумандаги 28-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Камалак” номли оромгоҳда жами 3 та гуруҳларда машғулот тадбирлари ташкил этилиб, 1-гуруҳда жами 36 нафар ўқувчиларга “Авиамодель” йўналишида “Парашют ва R-93-авиакобра моделларини ясаш” бўйича “Махорат машғулотлари” ўтказилиб, машғулотда ўқувчиларга қўл билан учириладиган модель тўғрисида тушунчалар берилди, ҳамда ўқувчиларга андоза ёрдамида “R-93-авиакобра” моделини ясаш бўйича ўқувчиларга ўзлари мустақил ишлашлари учун тарқатма материаллар тарқатилди. 2-гуруҳ томонидан “Бошланғич техник моделлаштириш” йўналишида 36 нафар ўқувчиларга “Андозалар ёрдамида UAZ-469 автомобили, North Amerikan T-2, самолёт моделини ясаш” юзасидан “Маҳорат машғулотлари”, 3-гуруҳ томонидан “Тасвирий санъат” йўналишида 32 нафар ўқувчиларга “Ранг тасвир ва қалам тасвир ҳақида бошланғич маълумотлар” мавзусида қалам тасвири, ранг тасвири бўйича расмлар чизиш ўргатилди, ўқувчиларга тренерлар томонидан ёз мевалари расмлари чизиш босқичлари тушунтирилди ҳамда уларга тренерлар томонидан амалда кўрсатиб берилди. 4-гуруҳ томонидан 32 нафар ўқувчилар иштирокида Охунжон Сафаровнинг “Ўзбек халқ болалар ўйинлари” китоби тақдимоти, китоб юзасидан “Хушёр тур”, “Ўтир-тур”, “Ўйлаб топ бекати” ва “Ўзингни синаб кўр” ўйинлари ўтказилди. Бундан ташқари ўқувчилар ўзларининг ёд олган шеърлари билан иштирок этдилар.
Шуниндек, Данғара туманидаги “Нилуфар” Стоционар соғломлаштириш оромгоҳида ҳамда Ёзёвон туманидаги 2, 13, 25-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган кундузги ҳамда “Гулшан” стационар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳам 4 та гуруҳ тренерлари томонидан юқоридаги мавзуларда “Маҳорат машғулотлари” ва тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ушбу мактаб ҳамда “Нилуфар” стоционар соғломлаштириш оромгоҳида ташкил этилган маҳорат машғулотлари ва давра суҳбатларида жами 714 нафар ўқувчилар иштирок этдилар. Тарғибот тадбирларида фаол иштирок этган ўқувчилар масъул тренерлар тонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.