DataLife Engine > Umumiy, talim > Ёз ўтмоқда- соз

Ёз ўтмоқда- соз


30-06-2017, 16:52. Разместил: admin
Ёз ўтмоқда- соз

“Баркамол авлод” болалар марказида ташкил этилган соғломлаштириш марказида 50 нафар ўқувчи-ёшлар иштирокида “Ёз ўтмоқда соз” шиори остида турли мавзуларда маданий-маърифий тадбирлар, спорт соғломлаштириш ўйинлари ҳамда 15 нафар “Рақс” тўгараги аъзолари иштирокида “Хореография” машғулотлари ўтказилди.
Шунингдек, болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда “Баркамол авлод” Республика болалар техник ижодиёт марказининг 2017 йил 10 февралдаги “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” танловини ўтказиш тўғрисида”ги 01/8-23-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари Тошкент шаҳар “Баркамол авлод” Республика болалар техник ижодиёт марказида бўлиб ўтган “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” танловининг Республика саралаш босқичида Фарғона вилояти жамоаси муваффаққиятли иштирок этиб қайтди. Танловнинг Республика босқичида Фарғона вилоят жамоасидан “Ёш конструктор ва ихтирочи” йўналишида Фарғона тумани 1-ИДУМ 8-синф ўқувчиси Мўйдинжонов Икромжон фаҳрли 1-ўринни, “Робототехника ва электрон ўйинчоқлар” йўналишида Қўқон шаҳар 4-мактаб 6-синф ўқувчиси Мардухаев Даниэль фахрли “Энг долзарб мавзу” номинациясини қўлга киритдилар ҳамда “Фаол иштироки учун” Ўзбекистон Республика Халқ таълими вазирлигининг “Диплом” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Вернуться назад