O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » жорий йилнинг 27 июнь куни қуйидаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

жорий йилнинг 27 июнь куни қуйидаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

Категория: Umumiy, talim
Вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассасаларида 26 июнь-“Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан жорий йилнинг 27 июнь куни қуйидаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди:
- Марғилон шаҳридаги 3, 18-умумий ўрта таълим мактабларида 150 нафар ўқувчилар 10 нафар педагог-ходимлар иштирокида спортнинг футбол, волейбол турлари бўйича мусобақа, 30-умумий ўрта таълим мактабининг 30 нафар ўқувчилари иштирокида Марғилон шаҳридаги “Увайсий” номли уй музейига саёҳат ташкил этилди. Шунингдек, “Баркамол авлод“ болалар марказида 90 нафар ўқувчилар иштирокида “Мунчоқли безак” тўгарагида “Махорат машғулоти”, марказнинг “Баркамол авлод” иқтидорли ёшлар гуруҳи аъзолари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди;
-Қўқон шахридаги “Баркамол авлод” болалар марказида 120 нафар ўқувчилар иштирокида 26 июнь-“Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида расмлар танлови, давра суҳбатлари хамда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди;
-Бешариқ туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида 60 нафар ўқувчилар 17 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Дўстлик қудрати” мавзусида давра суҳбати, 17-умумий ўрта таълим мактабида 38 нафар ўқувчилар, 16 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Ёшлар ОИТС ва гиёҳвандликка қарши” мавзусида расмлар танлови, 6, 9, 13, 16, 18, 21, 24, 28, 32, 34, 40, 43, 49-сонли умумий ўрта таълим мактабларида 26 июнь-“Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида расмлар танлови, давра суҳбатлари хамда маънавий-маърифий тадбирлар, 3, 5, 12, 14, 43, 44, 46-сонли умумий ўрта таълим мактабларида 295 нафар ўқувчилар иштирокида “Гиёҳванд моддаларсиз соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” шиори остида спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. “Баркамол авлод” болалар марказида 46 нафар ўқувчи-ёшлар иштирокида “Ёз манзараси” мавзусида расмлар танлови, табиат қўйнига саёҳатлари ташкил этилди;

-Бувайда туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабида 30 нафар ўқувчилар иштирокида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида расмлар танлови, 5-умумий ўрта таълим мактабида 35 нафар ўқувчилар иштирокида “ОИТС нинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати, 26-умумий ўрта таълим мактабида 40 нафар ўқувчилар иштирокида “Гиёҳванд моддаларсиз соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” шиори остида спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. “Баркамол авлод” болалар марказида 90 нафар ўқувчилар иштирокида “Биз гиёхвандликка қаршимиз” мавзусида “Тасвирий санъат” тўгараги аъзоларининг “Ижодий ишлар кўргазмаси”, “Ўзбекистон келажаги биз ёшлар қўлида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди;
- Қўштепа туманидаги 11, 17, 18, 20, 24, 27, 30-сонли умумий ўрта таълим мактабларида 217 нафар ўқувчилар иштирокида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида спорт мусобақалари, 46, 49-умумий ўрта таълим мактабларида 129 нафар ўқувчилар иштирокида “Энг яхши китобхон” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. “Баркамол авлод” болалар марказида 60 нафар ўқувчи қизлар иштирокида “Дўппидўзлик”, “Бичиш-тикиш”, “Моҳир қўллар” тўгаракларида “Миллий ифтихорим” мавзусида ижодий суҳбатлар, “Маҳорат машғулотлари” ўтказилди;
-Олтиариқ тумани “Баркамол авлод” болалар маркази 60 нафар 10, 12-умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ким эпчилу ким чаққон” мавзусида спорт мусобақалари, “Юлдуз” болалар дам олиш оромгохида 245 нафар ўқувчилар иштирокида “Гиёхвандликка қарши кураш куни”га бағишланган асфалтга расм чизиш мусобақалари ўтказилди;
-Риштон тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 40 нафар ўқувчилар иштирокида “Ўзбекистон Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан марказда “Гиёҳвандлик-умр заволи” мавзусида расмлар танлови ташкил этилди;
- Учкўприк туманидаги 6, 17, 20-умумий ўрта таълим мактабида 40 нафар ўқувчилар иштирокида “Спорт-соғлик гарови” шиори остида спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. 22, 29, 36-сонли умумий ўрта таълим мактабларида “Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш” мавзусида 154 нафар ўқувчилар иштирокида давра суҳбатлари, расмлар танлови ташкил этилди. “Баркамол авлод” болалар марказида 64 нафар ўқувчилар иштирокида “Талантларни излаймиз” мавзусида расмлар танлови, спортнинг баскетбол, волейбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди;
- Сўх туманидаги 1, 5, 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида 150 нафар ўқувчилар, 24 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Спорт-тинчлик гарови” шиори остида спортнинг футбол, стол тенниси бўйича мусобақа, 19-умумий ўрта таълим мактабида 120 нафар ўқувчилар, 10 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Китоб-билим булоғи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. “Баркамол авлод” болалар марказида 36 нафар ўқувчилар ўртасида “Менинг маҳаллам - менинг Ватаним!” мавзусида ижодий ишлар танлови ўтказилди;
- Фурқат туманидаги 1, 2, 4, 10, 12, 17, 21, 28, 36-умумий ўрта таълим мактабларида 110 нафар ўқувчилар иштирокида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбатлари, расмлар танлови ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар, 7-умумий ўрта таълим мактабида 80 нафар ўқувчилар иштирокида “Спорт-соғлик гарови” шиори остида спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. “Баркамол авлод” болалар марказида 59 нафар ўқувчи-ёшлар иштирокида “Ёш журналист” тўгараги аъзолари ўртасида “Азиз олам аро” шеърият танлови, ўқувчиларнинг табиат қўйнига саёхатлари ташкил этилди;
-Фарғона тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 110 нафар ўқувчилар иштирокида “Биз гиёхвандликка қаршимиз” мавзусида расмлар танлови, тўгарак аъзолари ўртасида “Қувноқ стартлар” мусобақалари ташкил этилди;
-Ўзбекистон тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 89 нафар ўқувчилар иштирокида “Тасвирий санъат” тўгараги аъзоларининг “Ижодий ишлар кўргазмаси”, ўғил болалар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Ғолиб жамоага марказ маъмурияти томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди;
-Қува тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 87 нафар ўқувчи-ёшлар иштирокида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида расмлар танлови, “Китобим офтобим” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.