DataLife Engine > Umumiy, talim, jamiyat, Texnologiyalar > “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи

“Йилнинг энг ёш ихтирочиси” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи


20-06-2017, 19:11. Разместил: admin
“Йилнинг энг ёш ихтирочиси” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи

Фарғона вилояти ҳокимлиги Халқ таълими бошқармаси тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларни техник ижодкорлик йўналишидаги тўгаракларига жалб этишни таъминлаш, соғломлаштиришга ва оммавийликка эришиш, уларни фойдали ва мазмунли ҳаракатга йўналтириш, жамоа бўлиб ҳаракат қилиш ва ғалабага интилиш кўникмасини ҳосил қилиш, спортнинг техник турларини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 20 июнь куни вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида ўтказилган “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўқувчи-ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, комил инсон этиб тарбиялашга ҳисса кўшиш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишни таъминлаш орқали уларни дарсдан бўш вақтларини тўғри ва мазмунли ташкил этиш, авиамодел спорти ва авиация тарихи билан таништириш, жисмоний ва маънавий аҳлокий тарбиялашда тўгаракларнинг ролини ошириш, ихтирочиликка бўлган қизиқишларини шакллантириш, вилоятдаги иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, ўқувчи-ёшларни техник соҳалар мутахассислигига йўналтириш мақсадида кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Танловни очиб бериш мақсадида вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази директори З.Юлдашев сўзга чиқиб, у ўз сўзида ҳурматли Президентимиз ва давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар тўғрисида гапириб, бугунги кўрик-танлов иштирокчиларини туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлганликлари ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганлари билан табриклаб, ушбу беллашувни ўтказишда олдинга қўйилган мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтди. Беллашув Низом талаблари асосида ташкил этилганлигини такидлаган ҳолда, ушбу тадбирга хакамлик қилувчи соҳанинг етакчи мутахассислари билан танишитириб ўтди ҳамда тадбирни очиқ деб эълон қилди.
“Йилнинг энг ёш ихтирочиси” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичида шаҳар, туман “Баркамол авлод” болалар марказлари фаол иштирок этиб, ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган ижод намуналари ҳакамлар хайъати томонидан белгиланган Низом талаблари асосида баҳоланиб борди ҳамда ғолиблар аниқланди. Шикоятлар келиб тушмади. Мусобақа якунларига кўра иккита - “Робототехника ва электрон ўйинчоқлар”, “Ёш конструктор ва ихтирочи” йўналишлари бўйича 1 та 1-ўрин, 2 та 2-ўрин, 3 та 3-ўринлар белгиланиб, танловнинг 6 нафар иқтидорли ўқувчи-ёшлари фахрий ўринларга лойиқ деб топилдилар ҳамда вилоят “Баркамол авлод” болалар марказининг “Диплом” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ушбу кўрик-танловда “Робототехника ва электрон ўйинчоқлар” йўналиши бўйича:
Қўқон шаҳар 4-мактаб 6-синф ўқувчиси Мардухаев Даниэль 1-ўринни,
Ёзёвон тумани 29-мактаб 4-синф ўқувчиси Нематов Азизбек 2-ўринни,
Бувайда тумани 24-мактаб 4-синф ўқувчиси Валиев Абдужаббор 3-ўринни;
“Ёш конструктор ва ихтирочи” йўналиши бўйича:
Фарғона тумани 1-ИДУМ 8-синф ўқувчиси Мўйдинжонов Икром 1-ўринни,
Марғилон шаҳар 7-мактаб 2-синф ўқувчиси Турсунов Хикматилло 2-ўринни,
Қўқон шаҳар 1-мактаб 8-синф Исроилов Акбар 3-ўринни қўлга киритдилар, шунингдек, Олтиариқ, Тошлоқ, Қува туманлари танловда фаол иштироки учун вилоят “Баркамол авлод” болалар марказининг “Фаҳрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиблари жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга қиритдилар.
Ўтказилган “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи Фарғона вилояти телерадиокомпанияси томонидан ёритилди.
Фотолавхалар
“Йилнинг энг ёш ихтирочиси” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи

“Йилнинг энг ёш ихтирочиси” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи

“Йилнинг энг ёш ихтирочиси” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи

Вернуться назад