O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Ахборот- ресурс марказлари ва мактаб кутубхоналарининг 2017-йил ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлиги

Ахборот- ресурс марказлари ва мактаб кутубхоналарининг 2017-йил ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлиги

Категория: Umumiy, talim
Ахборот- ресурс марказлари ва мактаб кутубхоналарининг 2017-йил ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлиги

2017-йил ёз мавсуми даврида ахборот-ресурс марказларини, кутубхоналарни ишини ташкиллаш ва ўқувчиларга кутубхона ҳизматини кўрсатиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилди. “Ахборот-ресурс марказларида тадбирларни ташкил этиш тартиби” жойларга етказилди.
Ахборот-ресурс марказларининг кириш жойига, ўқувчилар ва аҳолига кўринадиган жойга Эълон илиб қўйилди. Мазкур эълонда 15 июндан 15 августгача бўлган даврида 1-9 синф ўқувчилари учун соғломлаштириш майдончалари ташкил этилади. Соғломлаштириш майдончасида китобхонлик танловлари ўтказилади ҳамда интернет залидан фойдаланиш йўлга қўйилади.
Оромгоҳ дам олувчилари билан душанбадан жумагача 09:00-13-00 гача тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун мавсум охиригача кутубхоначилар китоб тақдимоти ва оммавий тадбирларнинг ўйин ва мусобоқа турларини эртак, шеър ва ҳикоялар мутоаласини ташкил этадилар. “Энг яҳши китобхон”, “Китобга меҳр” каби танловларни ўтказадилар. Ўқувчиларни интернет залидан фойдаланиши учун таълимий ва ривожлантирувчи ўйинлар рўйхати, тавсия этладиган ўзбек халқ ўйинларини ўтказиш режага киритилган. Ҳар бир кутубхоначига ҳар куни биттадан китобнинг қисқача мазмуни ҳақида маълумот бериш, шу китобга доир мултьфильм ёки бадиий фильмлар намойишини қилиш вазифаси юклатилди. Ўтказиладиган тадбирларни дам олувчилар учун қизиқарли ва ўқувчиларни зериктирмаслик мақсадида уларни ўзини иштирокини таъминлаш инобатга олинади. Белгиланган барча тадбирларни туман (шаҳар) ахборот-ресурс марказларида кун тартиби ва хафталик дастурда кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишга марказ директорлари шахсан маъсул ҳисобланади. Жойларда ўтказилаётган тадбирлар ва кутубхона ҳизматига худудий назоратчилар жалб этилди. Жойларга ҳудудий назоратчилар чиқиб, ўрганиб, услубий тавсиялар ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Хафтанинг ҳар жума куни бажарилган ишлар бўйича вилоят халқ таълими бошқармасига маълумот бериб борилади.
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2017 йил 9 июндаги “Тарғибот гуруҳлари” томонидан Ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида ташкил этиладиган тадбирлар тўғрисидаги сонли буйруғига асосан Вилоят АРМ, Вилоят БАБМ, мусиқа ва спорт тўгараклари ҳамкорлигида 14 июн куни Фарғона шаҳридаги 1, 13, 21, ҳамда “Хумо” соғломлаштириш оромгоҳида, Боғдод туманидаги 1, 5, 11 мактабларда ташкил этилган оромгоҳларда, 15 июн куни Марғилон шаҳридаги 8, 16, 24, мактабларда, 16 июн куни Қувасой шаҳридаги 1, 5, 6 ҳамда “Роҳат” оромгоҳларида, Қўқон шаҳридаги 2, 20, 27, “Нафосат” оромгоҳларида турли танловлар тадбирлар, китоб тақдимотлари ўтказилмоқда.
Фарғона вилоят ахборот-
ресурс маркази директори: Ф.Нуриддинова
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.