O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

Кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

Категория: Umumiy, talim
“Тарғибот гуруҳи” томонидан тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Ёшлик” номли оромгоҳда жами 4 та гурухда машғулот тадбирлари ташкил этилиб, 1 гуруҳда жами 30 нафар ўқувчиларга Авиамодель йўналишида “R-93-авиакобра” қўл билан учириладиган модель тўғрисида тушунчалар берилди, ҳамда ўқувчиларга “R-93-авиакобра” моделини ясаш бўйича маҳорат машғулоти ўтказилди.
2 гуруҳ томонидан Бошланғич техник моделлаштириш йўналишида 28 нафар ўқувчиларга “Андозалар ёрдамида оддий макетлар ясаш, маҳорат машғулотлари ўтказилди ва ўқувчиларга ўзлари мустақил ишлашлари учун тарқатма материаллар берилди.
3 гуруҳда Тасвирий санъат йўналишида 25 нафар ўқувчиларга “Ёз ўтмоқда соз” мавзусида қалам тасвири бўйича расмлар чизиш ўргатилди, жумладан ўқувчиларга тренерлар томонидан Какку ва Қалдирғоч қушларини расмлари чизиш тушунтирилди ҳамда уларга тренерлар томонидан амалда кўрсатиб берилди.
4-гурух томонидан 45 нафар ўқувчи иштирокида “Эртаклар яхшиликка етаклар” мавзусида давра суҳбати ва викторина ўйинлари ўтказилди. Шунингдек ўқувчиларга ўзбек ва рус эртаклари асосида қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди. Бундан ташқари ўқувчилар ўзларининг ёд олган шеърларини, буваларидан эшитган эртаклари хақида сўзлаб беришди.
Шундай қилиб, тарғибот гурухини ўқувлари асосида фаол иштирок этган ўқувчилар масъул тренерлар тонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари тумандаги 5 ва 11-умумий ўрта таълим мактабларида ҳам 4 та гурух тренерлари тонидан юқоридаги мавзуларда маҳорат машғулотлари ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ушбу мактабларида ташкил этилган маҳорат машғулотлари ва давра суҳбатларида жами 283 нафар ўқувчилар иштирок этди.
Фотолавхалар

Кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

Кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

Кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказилган тадбирлар тўғрисида
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.