O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » 2017 йил 12-июндаги ўтказилган тадбирлар хаќида

2017 йил 12-июндаги ўтказилган тадбирлар хаќида

Категория: Umumiy, talim
Қўқон шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида “Ёз ўтмоқда соз” мавзусида расмлар танлови бўлиб ўтди. Танловда 45 нафар тўгарак аъзолари қатнашдилар.
Бешариқ туманидаги 6, 13, 9, 29-сонли умумий ўрта таълим мактабларида 148 нафар ўқувчилар, 148 нафар педагог-ходимлар 950 нафар ота-оналар иштирокида “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкилланиб, унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қозоқбой Юлдашев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мансурхон Нурматов, “Муқимий” номидаги мусиқа драмма театри актиёрлари Меҳмонали Салимов, мусиқа драмматеатри актёрлари Мехмонали Салимов, вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдуманон Мансуровлар ўз фикр мулоҳазалари билан иштирок этидлар. “Баркамол авлод” болалар марказида ташкил этилган соғломлаштириш марказида 4 нафар тўгарак иш олиб борди. Марказ тўгарак аъзолари ўртасида “Ёз ўтмоқда соз” шиори остида расмлар танлови ўтказилди. Шуниндек, марказда “Шахмат-шашка”, “Югуриш”, “Узунликка сакраш” каби спорт мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда 75 нафар ўқувчилар иштирок этдилар.
Тошлоқ туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Бинафша” оромгоҳида “Эртаклар оламидаги қаҳрамонлар” мавзусида саҳна кўринишлар тайёрланиб намойиш этилди, унда 100 нафар дам олувчи болалар иштирок этдилар. 3-умумий ўрта таълим мактабида 100 нафар дам олувчи ўқувчи-ёшлар иштирокида “Ғунча” номли кундузги оромгоҳда “Зукколар беллашуви” интелектиуал савол жавобли баҳс-музокара ўтказилди. 17-умумий ўрта таълим мактабининг “Жажжи юлдузлар” болалар оромгоҳида 100 нафар ўқувчилар иштирокида “Қувноқ китобхонлар” мавзусида шеърхонлик кечаси ташкилланди. Шунингдек, Тошлоқ тумани “Баркамол авлод” болалар марказида “Оила хамшираси” тўгараги аъзолари иштирокида “Соғлом авлод - келажак пойдевори” шиори остида давра суҳбати, ҳамда “Оқ олтин” стационар оромгоҳида деворий газеталар кўрик-танлови ўтказилди. Танловда 50 нафар ўкувчилар иштирок этдилар.
Данғара тумани “Баркамол авлод” болалар маказидаги соғломлаштириш марказида 6 та тўгарак фаолият юритмоқда. Марказдаги ўқувчилар ўртасида “Маҳаллам тарихини ўрганаман” шиори ортасида иншолар танлови бўлиб ўтди. Танловда 40 нафар ўқувчилар иштирок этди. Туманда ташкил этилган кундузги оромгоҳларда турли мавзулардаги спорт мусобақалари ўтказилди. Унда 130 нафар ўқувчилар иштирок этдилар;
Бувайда туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Лочин” болалар оромгоҳида “Ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” доирасида спорт мусобақалари ўтказилди. 31-умумий ўрта таълим мактабининг “Зиё” “Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзусида 20 нафар ўқувчилар, 12 нафар педагоглар, 35-умумий ўрта таълим мактабида “Ўз уйингни ўзинг асра” мавзусида 50 нафар ўқувчилар, 12 нафар педагоглар, 49-умумий ўрта таълим мактабида “Таълим -тарбия самарадорлигини оширишда ота-оналарнинг вазифалари” мавзусида мавзусида давра суҳбатлари ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилди. “Баркамол авлод” маркази педогог ходимлари “Бувайда ёшлар орзуси” стационар оромгоҳининг очилиш маросимида барча тўгарак аъзолари томонидан тайёрланган ижодий ишлар кўргазмалари билан иштирок этдилар. Очилиш тадбирида 250 нафар ўқувчи-ёшлар 15 нафар педагоглар иштирок этди;
Қўштепа туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг “Ёшлик” болалар оромгоҳида 110 нафар ўқувчилар, 55 нафар ўқитувчилар иштирокида “Гиёҳвандликка қарши кураш” мавзусида, 14-умумий ўрта таълим мактабининг “Ёшлик” болалар оромгоҳида 60 нафар ўқувчилар, 15 нафар ўқитувчилар иштирокида “Ўзбекистон Ватаним маним” мавзусида мусиқий тадбир, 23, 38, 45-сонли умумий ўрта таълим мактабларида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида спортнинг волейбол, футбол ҳамда шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. “Баркамол авлод” болалар марказида спорт уйинларидан “Шахмат-шашка”, “Югуриш” мусобақалари ташкил этилди. Мусобақада 65 нафар ўқувчилар қатнашдилар. Тумандаги кундузги оромгохларда “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида расмлар танлови бўлиб ўтди. Танловда 45 нафар ўқувчилар иштирок этдилар;
Қувасой шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг “Ёшлик” болалар оромгоҳида 125 нафар ўқувчилар, 15 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Соғлом турмуш тарзи ҳаётимиз асоси” мазусида спортнинг шахмат, шашка турлари бўйича мусобақа, 6-умумий ўрта таълим мактабининг “Камалак” болалар оромгоҳида 150 нафар ўқувчилар, 13 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Гиёхвандлик аср вабоси” мавзусида, 10-умумий ўрта таълим мактабининг “Камалак” болалар оромгоҳида 156 нафар ўқувчилар, 19 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Оммавий маданиятни салбий оқибатлари” мавзусида, 13-умумий ўрта таълим мактабининг “Болажон” болалар оромгоҳида 6 нафар педагог-ходимлар, 102 нафар ўқувчилар иштирокида “Мобил телефонларни зарарли оқибатлари” мавзусида давра суҳбати, 1-БЎСМ да 14 та мактабгача таълим муассасаларидан 170 нафар тарбияланувчилар иштирокида “Соғломжон полвонжон” спорт мусобақалари ташкил этилди;
Бағдод туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг “Ёшлик” болалар оромгоҳида 110 нафар ўқувчилар, 55 нафар ўқитувчилар иштирокида “Гиёҳвандликка қарши кураш” мавзусида, 22-умумий ўрта таълим мактабининг “Ниҳол” болалар оромгоҳида 75 нафар ўқувчилар, 12 нафар ўқитувчилар иштирокида “Ёшларни жиноятчилик йўлига кириб қолишни олдини олиш” мавзусида тадбир ташкил этилди. “Баркамол авлод” болалар марказида 6 нафар тўгарак раҳбари машғулот дарларини олиб бордилар ҳамда марказда ободлаштириш ишлари олиб борилди. “Ўлкашунослик ва экология” йўналиши томонидан кўргазмалар ташкил этилди. “Бадиий ижодиёт” йўналиш тўгараги аъзолари ўртасида “Биз мустақил юрт фарзандларимиз” шиори остида кўрик танлов ўтказилди. “Оила ва саломатлик” тўгараги аъзолари ўртасида “Биз гиёхвандликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирларда 120 нафар ўқувчилар иштирок этдилар;
Олтиариқ тумани “Баркамол авлод” болалар марказида тўгарак раҳбарлари ва аъзолари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. “Бадиий ижодиёт” йуналиши тўгарак аъзолари ўртасида “Ёш мусиқачилар” кўрик танлови ўтказилди. Танловда 50 нафар ўқувчилар иштирок этдилар;
Ёзёвон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг “Хумо” болалар оромгоҳида 64 нафар ўқувчилар ҳамда 15 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Гиёвандлик ёмон иллат” мавзусида, 13-умумий ўрта таълим мактабининг “Райҳон” болалар оромгоҳида 32 нафар 7-8-синф ўқувчилар, 14 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Диний экстремизмга қарши кураш” мавзусида, 29-умумий ўрта таълим мактабининг “Ғунча” болалар оромгоҳида 28 нафар ўқувчилар, 16 нафар педагог-ходимлар иштирокида “Ўз уйингни ўзинг асра” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди. “Баркамол авлод” болалар марказида ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ташкиллаш мақсадида “Менинг севимли уйим” мавзусида асфальтга расм чизиш мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 200 нафар ўқувчилар иштирок этдилар;
Ўзбекистон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг “Шодлик” болалар оромгоҳида 75 нафар ўқувчилар иштирокида “Маънавият – эзгуликка етаклайди” мавзусида давра суҳбати, 17-умумий ўрта таълим мактабининг “Парвоз” болалар оромгоҳида 92 нафар ўқувчилар иштирокида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир, 25-умумий ўрта таълим мактабида 110 нафар ўқувчилар иштирокида “Спорт – соғлик гарови” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди. “Баркамол авлод” болалар марказида соғломлаштириш дастурига мувофиқ ўқувчиларнинг соат 7:30 дан 8:30 гача бадантарбия машғулоти, 9:10 дан 10:40 гача тўгарак машғулотлари, 10:45 дан 11:45 гача “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари, 11:45 дан 12:00 гача кузатиш ишлари олиб борилди;
Фарғона туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг “Кўксув” болалар оромгоҳида 98 нафар ўқувчилар, 18 нафар пеадагог-ходимлар иштирокида “Ёз ўтмоқда соз” мавзусида расмлар танлови, 38-умумий ўрта таълим мактабининг “Орзу оромгоҳида” 190 нафар ўқувчилар иштирокида “Соғ танда – соғлом ақл” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди. “Баркамол авлод” болалар марказида 3 нафар тўгарак раҳбари ҳамда тўгарак аъзолари иштирокида “Гиёҳвандлик - аср вабоси” мавзусида “Деворий газеталар” танлови бўлиб ўтди. Танловда 80 нафар ўқувчилар иштирок этдилар. Тумандаги кундузги оромгоҳда “Иқтисодий-сиёсий” кун муносабати билан АРМда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда 40 нафар ўқувчилар иштирок этдилар;
Учкўприк тумани “Баркамол авлод” болалар марказида 17 та тўгараклар фаолият юритиб келмоқда. Марказда ўқувчилар ўртасида миллий спорт ўйинларидан бири “Арқон тортиш” спорт ўйини ўтказилди. Ўқувчилар ўртасида “Табиатни муҳофаза қилиш” бўйича давра суҳбатлари ташкилланди.
Қува тумани “Баркамол авлод” болалар марказида “Китоблар дўстлик оламига етаклар” мавзусида тўгарак аъзолари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирла 89 нафар ўкувчилар иштирок этдилар. Шунингдек, марказдаги “Тасвирий санъат” тўгараги раҳбари иштирокида “Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз” шиори остида расмлар танлови бўлиб ўтди. Танловда 50 нафар ўқувчилар иштирок этдилар.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.