O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Хотира ва қадрлаш” кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича

Хотира ва қадрлаш” кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича

Категория: Umumiy, talim
- Марғилон шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактабларида “Сиз мангу қалбимиздасиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. 11,19-умумий ўрта таълим мактабларининг 60 нафар ўқувчилар Бобуржон Ғаниев уй музейига боришди. 2-умумий ўрта таълим мактабининг “Саховат” гурухи аъзолари мехнат фахрийлари холидан хабар олишди ва уй-юмушларига кўмаклашишди. “Дилшодбек” тўйхонасида 120 нафар иштирокчилир билан биргаликда “Жасоратингиз мангу қалбимизда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
- Қувасой шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактабларида “Хотира уйғонса гўзал” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Хамда “Зебинисо” маданият уйида Акбарали Азизов хотирасига бағишланган “Инсон хотираси азиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.Тадбирда 250 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.
- Қўқон шаҳридаги 1,16,21-умумий ўрта таълим мактабларининг 80 нафар ўқувчилари иштирокида деворий газеталар ва расмлар танлови ўтказилди. 7,17,40,41-умумий ўрта таълим мактабларининг 130 нафар ўқувчилари “Хотира майдонига” саёхатга чиқишди. 38-умумий ўрта таълим мактабининг 5-синф ўқувчиларининг 10 нафари “Урганжибоғ” кўчасида истиқомат қилувчи иккинчи жахон уруши фронт орти қатнашчиси А.Абдурахмонов хонодонига ташриф буюрди.
- Риштон туманидаги “Адолат” кафесида “Сиз доимо эъзоздасиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда 200 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. 19-умумий ўрта таълим мактабининг 25 нафар ўқувчилари билан биргаликда мактабнинг иккинчи жахон уруши қатнаш-чилари А.Азизов, 38-умумий ўрта таълим мактабининг 24 нафар ўқувчилари билан биргаликда Х. Хўжаев, 9-умумий ўрта таълим мактабининг 24 нафар ўқувчилари Х.Тўхтабоев, 29-умумий ўрта таълим мактабининг 25 нафар ўқувчилари А.Тожибоев, 4-умумий ўрта таълим мактабининг 29 нафар ўқувчилари Н.Фозилов, 26-умумий ўрта таълим мактабининг 36 нафар ўқувчилари М.Сулаймонов, 35-умумий ўрта таълим мактабининг 27 нафар ўқувчилари М.Эргашев, 15-умумий ўрта таълим мактабининг 26 нафар ўқувчилари В.Маткаримовларнинг холидан хабар олишди ва уй-юмушларига кўмаклашишди.
- Сўх туманидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида “Инсон азиз-хотира муқаддас” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
- Фурқат туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида 120 нафар ўқувчилар иштирокида “Хотира уйғонса гўзалдир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида “Хотира абадий-қадр муқаддас”, “Яхши ном – мангу қолур” мавзуларида тадбирлар ўтказилди.
- Данғара туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 25 нафар ўқувчилари уруш қатнашчилари В.Ибрагимов, 6-умумий ўрта таълим мактабининг 35 нафар ўқувчилари Т.Мадрахимовларнинг холидан хабар олишди ва уй-юмушларига кўмаклашишди. 26-умумий ўрта таълим мактабининг “Ўсмирлар клуби” аъзолари уруш қатнашчилари ва мехнат фахрийлари холидан хабар олишди ва уй-юмушларига кўмаклашишди.
- Ўзбекистон туманидаги “Алишер Навоий” номли маъданият боғида 8 нафар уруш қатнашчиларига “Аждодларни хотирлаш муқаддас бурч” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда 660 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. 5,55-умумий ўрта таълим мактабларининг “Саховат” гурухи аъзолари улуғ Ватан уруши қатнашчилари А.Абдураҳмонов ва Ф.Бурхоновлар ҳолидан ҳабар олиб, уй-юмушларига кўмаклашишди.
- Қўштепа туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг 127 нафар ўқувчилари ва меҳнат фахрийлари Х.Аҳмедов, Х.Каримов, И.Раҳмоновлар билан ҳамкорликда “Хамиша қалбимиздасиз” мавзусида маънавий-марифий тадбирлар ташкил этилди. 13-умумий ўрта таълим мактабининг 117 нафар ўқувчилари иштирокида “Кексалар оила чироғи” мавзусида маънавий-марифий тадбирлар ташкил этилди.
- Тошлоқ туманидаги барча таълим муассасаларида барам тадбирлари ташкилланди.Тадбирларга фахрий устозлар, мехнат фахрийлари жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. Шу куни 7-умумий ўрта таълим мактабида “Хотира- муқаддас, инсон қадри-боқий” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкилланди.Тадбирда 180 нафар ўқувчилар, 25 нафар педагог-ходимлар, 15 нафар фахрий устозлар, 6 нафар жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. 9-умумий ўта таълим мактабида “Эхтиром” рукни остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда 120 нафар ўқувчилар, 12 нафар педагог-ходимлар, 5 нафар фахрий устозлар, 3 нафар жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. 21-умумий ўрта таълим мактабида мактабнинг собиқ директори Б. Сайдаматов хотирасига “Қалбларда мангу яшайсиз” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ХТМФМТТЭБ мудири А.Б.Солиев, 220 нафар ўқувчилар, 35 нафар педагог-ходимлар, 13 нафар фахрий устозлар, 4 нафар жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. 42-умумий ўрта таълим мактабида мактабнинг собиқ директори Н.Тожибоев хотирасига “Доимо қалбимиздасиз” мавзусида тадбир ўтказилди.Тадбирда туман ХТМФМТТЭБ мудири А.Б.Солиев, 110 нафар ўқувчилар, 10 нафар педагог-ходимлар, 4 нафар фахрий устозлар, 4 нафар жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
- Ёзёвон туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабида спортнинг футбол тури бўйича худуд бўйича “Хотира турнири” ўтказилди. Ушбу турнирига 18,19,20,17-умумий ўрта таълим мактабларидан 12 нафардан ўқувчилар қатнашдилар. Тумандаги барча таълим муассасаларида “Ўтганлар хотираси абадийдир” мавзусида тадбирлар ташкил этилди. Тадбирга мехнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.
- Бувайда туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 120 нафар ўқувчилари иштирокида “Хотира муқаддас-қадр абадий” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Хамда барча умумий ўрта таълим мактабларида “Хотира муқаддас-хотира азиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
- Бешариқ туманидаги барча таълим муассасаларида “Хотира муқаддас-қадр абадий” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. 7-умумий ўрта таълим мактабида 34 нафар устозлар ва 197 нафар ўқувчилар иштирокида “Хотира абадий - қадр муқаддас” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 42-умумий ўрта таълим мактабининг 96 нафар 8-синф ўқувчилари иштирокида “Жасоратингиз қалбимизда” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 33-умумий ўрта таълим мактабининг 97 нафар ўқувчилар ва 30 нафар устозлар иштирокида “Хотирангиз мангу яшайди” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
- Бағдод туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг 100 нафар 8-9 синф ўқувчилари иштирокида “Хотира-мангу ва абадий” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Хамда “Муқумий” МФЙда яшовчи иккинчи жахон уруши қатнашчиси А.Ғаниев ва “Дўстлик” МФЙда яшовчи А.Турсуновларни холидан хабар олишди ва маънавий учрашув ўтказишди. 5-умумий ўрта таълим мактабининг 21 нафар ўқувчилари “Самарқанд” қишлоғида яшовчи иккинчи жахон уруши қатнашчиси М.Акбаровнинг холидан хабар олишди ва уй-юмушларига кўмаклашишди.
- Учкўприк туманидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида “Инсон хотираси муқаддас- қадри азиз” мавзусида маънавий – маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирларга мехнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.
- Қува туманидаги 19-БМСМда 150 нафар ўқувчилар иштирокида “Хотира-муқаддас, қадр абадий” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Хамда барча умумий ўрта таълим мактабларида “Хотира муқаддас-хотира азиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.