O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги

Категория: Umumiy, talim
Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси 2017 йил 20 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди ва ижрога қаратди. Мазкур чора-тадбирлар асосида бошқарма тизимидаги таълим муассасаларида 2017 йил 31 январ куни қуйидаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Қувасой шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг 2-синф ўқувчилари иштирокида “Сизга муносиб фарзанд бўламиз” очиқ дарс ташкил этилди.
Бешариқ тумани 9, 11-умумий ўрта таълим мактабларида “Хотирангиз мангу яшар қалбимизда”, “Хотира абадий, қадр муқаддас” шиорлари остида спортнинг волейбол ва баскетбол турлари бўйича хотира турнири, 10-умумий ўрта таълим мактабининг 7 нафар педагог ходимлари ва 360 нафар ўқувчилари иштирокида “Истиқлолимиз меъмори” мавзусида мушоира кечаси, 29-умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақиллигимиз асосчиси” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Қўштепа туманидаги 1, 5, 14, 21, 23-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг 438 нафар ўқувчилари ҳамда 26 нафар педагог ходимлари иштирокида “Хотирангиз мангу яшар қалбимизда” мавзусида мушоира кечаси, 24, 28, 29, 45-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг 31 нафар педагог ходимлари ҳамда 520 нафар ўқувчилар ўртасида “Президент асарлари билимдони” мавзусида танлов, БЎСМда “Хотирангиз мангу яшар қалбимизда” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Тошлоқ туманидаги 14- сонли умумий ўрта таълим мактабида 70 нафар 5-7 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг енгил атлетика мусобақаси, 17- сонли умумий ўрта таълим мактабида 60 нафар ўқувчилар иштирокида давра сухбатлари ташкил этилди.
Фарғона туманидаги 9, 12, 15, 20, 21, 30, 33, 40, 45-сонли умумий ўрта таълим мактабларида “Хотирангиз мангу яшар қалбимизда”, “Буюк мақсадларга руҳлантирган улуғ йўлбошчи”, “Сиз ҳамиша қалбимиздасиз”, “Мустақиллигимиз меъмори” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирда 1200 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.
Ўзбекистон туманидаги 18,26,28,38,39-сонли умумий ўрта таълим мактабларида 238 нафар ўқувчилар иштирокида спорт мусобақалари, 2,3,11,16,19-умумий ўрта таълим мактабларида 235 нафар ўқувчилар иштирокида “Ўзбекистон XXI аср бўсақасида” мавзусида давра суҳбати, 6-умумий ўрта таълим мактабида 255 нафар ўқувчилар иштирокида “Асрларга тотугулик умр” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Қува туманидаги 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 110 нафар таълим муассасалари рахбарлари иштирокида “Мустақиллик меъмори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда “Эъзоз” номли видеоролик намойиш қилинди.
Риштон туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида “Сиз доимо ёдимиздасиз”, 2-ИДУМ ва 4,9,16,34,35.36,45,53,63-сонли умумий ўрта таълим мактабларида “Бархаёт сиймо” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Данғара туманидаги маданият ва ахоли дам олиш масканида 400 нафар ўқувчилар ва ўқитувчилар иштирокида “Мустақиллик меъмори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.