O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Хотира ва қадрлаш – миллий қадриятимиз!

Хотира ва қадрлаш – миллий қадриятимиз!

Категория: jamiyat
1Вилоятимиздаги таълим муассасаларида “9 май–Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, ҳарбийлар, мехнат фахрийлари, маҳалла фаоллари ва бошқа тегишли жамоат ташкилотларнинг вакиллари иштирокида “Авлодлар учрашуви”, “Эъзоз”, “Эҳтиром”, “Бир пиёла чой устида” рукни остида давра суҳбатлари, ижодий ва хотира кечалари ўтказилди. Шунингдек, “Хотира майдонлари”га ўқувчилар томнидан гулчанбарлар қўйилди, таълим муассасаларига яқин атрофда жойлашган қабристонлар ҳамда зиёратгоҳларни ободонлаштириш ишларида ҳам 9-синф битирувчилари синф раҳбарлари билан биргаликда фаол иштирок этишмоқда.
Умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган “Саҳоватли болалар” ҳаракати аъзолари томонидан ҳудудда истиқомат қилаётган уруш ва фронт ортида меҳнат қилган фаҳрийларнинг уйларига 7-8-9-синф ўқувчилари ҳамда синф раҳбарлари биргаликда фаҳрийларни кўнгилларини кўтариш учун гуллар билан бориб, уй юмушларига яқиндан кўмаклашмоқдалар.
Умумий ўрта таълим мактабларида “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш- энг олий саодатдир” мавзусида “Тинчлик” дарсини юқори савияда ташкил қилиш юзасидан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлирига тегишли кўрсатмалар берилди ва “Тинчлик” дарслари давом этмоқда. Ўқувчилар ва педагог-ходимлар ўртасида умумхалқ байрамига бағишланган спорт мусобақалари, “Инсон қадри боқий-хотираси муқаддас”, “Хотира азиз-қадр муқаддас”, “Хотира абадий”, “Хотира мангу-қадр абадий” каби мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, Болалар мусиқа ва санъат мактабларида концерт дастурлари, учрашувлар ташкил этилмоқда.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.