O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Бошқарманинг навбатдаги ҳайъат йиғилиши

Бошқарманинг навбатдаги ҳайъат йиғилиши

Категория: Umumiy
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасида 2016 йил
3 май куни ўтказилган ҳайъат йиғилиши тўғрисида
МАЪЛУМОТ


2016 йил 3 май куни соат 9-00 да Фарғона шаҳридаги 1-сонли мусиқа ва санъат мактабида бошқарманинг навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Бошқарма бошлиғи З.Тешабоев раислигида ўтказилган ҳайъат йиғилишида бошқарма масъул ходимлари, шаҳар, туман ХТМФМТТЭБ мудирлари, мудир ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича шўъба раҳбари, муҳандис, бош ҳисобчи, БСРЖ вакиллари, жисмоний тарбия методисти, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари директорлари, бошқарма тасарруфидаги таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Фарғона вилояти филиали директори, вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори иштирок этди.
Ҳайъат йиғилиши кун тартибига киритилган 5 та масала бўйича бошқарма масъул ходимлари томонидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар атрофлича муҳокама этилиб тегишли қарорлар қабул қилинди. Фаолиятларида хато ва камчликларга йўл қўйган халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг раҳбар ҳамда масъул ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.