O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Умумхалқ хайрия ҳашари

Умумхалқ хайрия ҳашари

Категория: Umumiy, talim
Жорий йилнинг 11-13 март кунлари барча халқ таълими муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилиб, унда 2 миллиондан ортиқ соҳа вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 4 мартдаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 11-13 март кунлари барча халқ таълими муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилиб, унда 2 миллиондан ортиқ соҳа вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Мазкур хайрия ҳашаридан кўзланган мақсад Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, ўқитувчи ва ўқувчилар орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, таълим муассасаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этишдир.

Ҳашар кунлари мамлакатимиз бўйлаб соҳа вакиллари томонидан минг гектарга яқин майдон ободонлаштирилди. Таълим муассасалари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилди. 3 миллиондан ортиқ манзарали, мевали дарахтлар ва гул кўчатлари экилди. 1757 та зиёратгоҳ ва қабристон тартибга келтирилди. Ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланди. Махсус ажратилган транспортларда чиқиндилар белгиланган жойларга чиқариб ташланди.

Умумхалқ хайрия ҳашари барча халқ таълими муассасаларида юқори савияда ташкил этилиб, йигит-қизлар ўзлари яшаётган маҳалла, ўқиётган таълим масканида олиб борилган ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишди.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.