O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Тошкент шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизлари ўртасида ўтказилган “Ораста қизлар” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизлари ўртасида ўтказилган “Ораста қизлар” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Категория: Umumiy, talim, Yangiliklar
Тошкент шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизлари ўртасида ўтказилган “Ораста қизлар” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2015 йил 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Ораста қизлар” кўрик-танловининг якуний республика босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад ўқувчи-қизларнинг ижтимоий ва интелектуал қобилятларини ривожлантириш, уларда шахсий гигиеник қоидаларни тўғри шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, ўзининг ва атроф-муҳитнинг тозалигига эътиборни кучайтириш, жамиятда ижтимоий фаоллигини ошириш қолаверса, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдир.
“Ораста қизлар” кўрик-танлови тўрт босқичда ташкил этилиб, унда республикамиздаги умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчи-қизлари иштирок этди.
Танловнинг якуний республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларидан ташриф буюрган ўқувчилар иштирок этди. Қатнашчилар 5 та шарт бўйича беллашиб, ўзларининг бор иқтидорларини намоён қилдилар.
Якуний натижага кўра Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 16-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Рўзибоева Паризода 1-ўринни, Навоий вилояти Карман туманидаги 15-умумтаълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси Қурбонова Дилнавоз 2-ўринни ва Сурхондарё вилояти Термез шаҳридаги 12-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Абдумўминова Мафтуна 3-ўринни қўлга киритди. Танлов ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тошкент шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизлари ўртасида ўтказилган “Ораста қизлар” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.