O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » “Президент асарларини ўрганамиз” кўрик-танлови

“Президент асарларини ўрганамиз” кўрик-танлови

Категория: Umumiy, talim
“Президент асарларини ўрганамиз”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг ўқувчилар томонидан чуқур ўрганилишини рағбатлантириш, уларда ёритилган миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизнинг тикланиши, юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши ҳамда миллий истиқлол ғояларини ўқувчи-ёшлар онгига сингдириш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш, шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 20 мартдаги 86-сонли “Президент асарларини ўрганамиз” Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2015 йил 23 март кунги 38-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ва барча туман, шаҳарларга етказилди.
“Президент асарларини ўрганамиз” кўрик-танлови

“Президент асарларини ўрганамиз” кўрик-танловининг 1-мактаб босқичи жорий йилнинг 5 апрельга қадар, 2-туман(шаҳар) босқичи 10 майга қадар ўтказилди ва 1-босқичда 4595 нафардан ортиқ, 2-босқичда 720 нафар ўқувчи қатнашдилар. Кўрик-танловнинг 3-вилоят босқичи жорий йилнинг 5 май куни белгиланган Низом асосида вилоят Ахборот ресурс марказида ўтказилди. Вилоят босқичида иштирок этиш учун туман(шаҳар) ва вилоят тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаб интернатларидан 1 нафардан ўқувчи, жами 15 нафар ўқувчиларнинг хужжатлари тақдим этилди. Танловнинг 1-шарти бўйча тақдим этилган рефератлар ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов бошлангунга қадар кўриб чиқилди ва ўқувчиларнинг рефератлари юзасидан тақризлар ёзилди. Кўрик-танлов иштирокчилари ўз ижодий ишларини ҳакамлар ҳайъати аъзолари олдида ҳимоя қилдилар.
“Президент асарларини ўрганамиз” кўрик-танлови

Танловнинг 2-шарти бўйича иштирокчилар мавзуга оид берилган саволларга жавоб бердилар. 3-шартда ҳар бир иштирокчи ўзбек шоирларининг “Мустақиллик”, “Ватан” ҳақида ёзган шеърларидан бирини ифодали ўқиб бердилар. 4-шартда иштирокчилар 20 дақиқа давомида 20 та тест саволларига жавоб бердилар ва ҳар бир тўғри жавоб 2 балл билан баҳоланди.
Танлов жараёнига халақит қилмаган ҳолда ота-оналар ва ўқитувчилар, Фарғона вилояти педагогларнинг “Устоз ” газетаси ходимлари кузатиб бордилар.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичи натижаларига кўра, Қўштепа тумани 1-умумий ўрта таълим мактабининг 9-“д” синф ўқувчиси Самийева Гулхумор Аббосжон қизи I-ўринни эгаллади.

Ғолиба бошқарма томонидан қимматбахо совға ва фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.Кўрик танловнинг Республика босқичига йўлланма олди
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.