O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Жасорат, бурч, матонат

Жасорат, бурч, матонат

Категория: Umumiy, Yangiliklar
Ўзбекистон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида “9-май-Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан “Жасорат, бурч, матонат” шиори остида
ўтказилган байрам тадбири хақида


Ўзбекистон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида “9-май-Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан “Жасорат, бурч, матонат” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга 2-умумий ўрта таълим мактабида фаолият кўрсатган 58 нафар фаҳрий устозлар, мактабда узоқ йиллар фаолият олиб борган 60 нафар мархум педагог-ходимларнинг фарзандлари, профессор Қ.Бойқўзиевнинг оила аъзолари, туман ХТМФМТТЭБ ходимлари, ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарлари, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси М.Деҳқонов, Техника фанлари доктори О.Омонов, “Яйпан овози” газетаси бош мухаррири К.Шерматов, ҚФЙ ва МФЙ раислари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчиларини фахрий устоз А.Вохобов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси М.Деҳқоновлар байрам билан муборакбод этишди. Профессор Қ.Бойқўзиев ва ушбу мактабда фаолият кўрсатган устозлар хотирасига бағишлаб ўтказилган “Футбол турнири” ғолиблари тақдирландилар.
Мархум устозлар хотирасига бағишлаб видеоролик намойиш этилди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган куй, қўшиқ ва рақс барчани хушнуд қилди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Fotolavhalar
Жасорат, бурч, матонат

Жасорат, бурч, матонат
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.