O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » “9-май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан

“9-май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан

Категория: Umumiy, Yangiliklar
Фарғона вилоят кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “9-май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

9-may


Мактаб-интернатида “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, мактаб-интернатининг 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Муассаса жойлашган Фарғона шаҳар “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини худудида яшовчи иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийлари, байналминалчи жангчилар рўйхати олинди. Уларга масъул педагог ходимлар бириктирилиб, ўқувчилар иштирокида уларнинг холидан хабар олинди ва зарур мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Шунингдек, мактаб – интернат ўқувчилари ўртасида тарих фани ўқитувчилари иштирокида турли давра суҳбатлар, викториналар ташкил этилди.
Шунингдек, шу йилнинг 5 май куни мактаб-интернатида “Эъзоз” номли тадбир ўтказилди. Тадбирга иккинчи жаҳон урушида фронт ортида хизмат ортида меҳнат фахрийлари, “Бўстон” номли маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, Афғонистонда бўлиб ўтган урушда хизмат қилганлар таклиф этилди. Уларнинг ўқувчилар билан юзма-юз давра суҳбатлари ташкилланди. Давра суҳбатга ташриф буюрган Рўзимат ота Қорабоев иккинчи жаҳон урушининг мудҳиш воқеалари, фронт ортидаги заҳматли меҳнатлар ҳақида сўзлаб берди.
“9-май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан

“Бўстон” номли маҳалла фуқаролар йиғини фаол аёли Тўхтахон ая Ҳошимова уруш йилларида олиб борилган таълим-тарбия ишлари тўғрисида гапирди. Меҳнат фахрийси, кўп йиллар таълим соҳасида фаолият юритган Манзура опа Аҳмадалиева ҳозирда юртимизнинг тинчлиги, халқнинг осойишталиги йўлида ватанимиз чегараларини қўриқлаётган аскар йигитлар ҳамда шу йўлда ўз жонини фидо қилган ёшлар ҳақида фахр-ифтихор билан сўзлади. Булар ичида ўз фарзанди Фарҳоджон Аҳмадалиев чегара қўшинларида хизмат даврида қаҳрамонларча ҳалок бўлганлигини эслаб ўтди. Афғон урушида хизмат қилиб, ўз йигитлик бурчини адо этган Зулфиқор Нишонов эса ўша даврдаги урушнинг қийинчиликлари, аёвсиз жанг оқибатлари ҳақида хотираларини баён этди. Шундан сўнг ўқувчиларнинг ўзларини қизиқтирган саволлари билан тадбир иштирокчиларига мурожаат қилишди. Савол–жавоблар қизғин тус олди. Шунданг сўнг, тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар билан ўқувчилар биргаликда фотосуратга тушишди. Сўнгра ташриф буюрган меҳмонларга мактаб-интернат жамоасининг эсдалик совғалари топширилди. Фотолавҳалар илова қилинади.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.