O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Муаззам, мўътабар, мунаввар

Муаззам, мўътабар, мунаввар

Категория: Umumiy, talim, Yangiliklar
Муаззам, мўътабар, мунаввар

Фурқат тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ



2015 йил 7 апрель куни тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Муаззам, мўътабар, мунаввар” мавзусида уч авлод учрашуви тадбири ташкил этилди. Тадбирда 62 нафар ўқувчи ёшлар 36 нафар ўқитувчилар 22 нафар кекса фахрий педагог-ўқитувчилар иштирок этди. Тадбирда меҳнат фахрийларига ўқувчилар томонидан шеър, қўшиқ ва рақслар тақдим қилинди. Кекса педагоглардан Ф.Раззоқова, Д.Орифжоновалар ёшлар тарбиясига оид тегишли фикрлар юритиб, ўқувчиларни ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, чуқур билим олиш ҳақида ўз тавсия ва таклифларини бериб ўтди.
Тумандаги 4-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилар тумандаги хотира ҳиёбонига ташриф буюриб, у ерда номлари қайд этилган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
Тумандаги 33-умумтаълим мактабида “Хотира муқаддас” мавзусида мусиқа ва рақс кечаси ўтказилди. тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Шунингдек, 32-сонли мактабда “Жасорат, бурч, матонат” шиори остида 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан деворий газеталар танлови ўтказилди
Fotolavhalar:
Муаззам, мўътабар, мунаввар

Муаззам, мўътабар, мунаввар
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.