O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » 9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган “Хотира турнири” хақида

9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган “Хотира турнири” хақида

Категория: Umumiy, Yangiliklar
9-may

Қувасой шахар 6-умумий ўрта таълим мактабида 2015-йил 7-май куни
9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами,1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигини кенг нишонлаш, уруш ва мехнат фронти фахрийларини таклиф этган холда Пакана МФЙ,6,9- умумий ўрта таълим мактаблари хамкорлигида “Хотира турнири”ўтказилди.Ушбу тадбирда Пакана МФЙ раиси Н.Мирахмедов,махалла посбони О.Шодиев,МФЙ диний-маърифат,маънавий ва ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслахатчи М.Мадиёрова, 6,9- умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимлари ва ўқувчилар фаол иштирок этдилар.
Тадбирда “Мулла-Тўрақул” жоме масжиди имом-хатиби С.Абдуллаев,фронт ости фахрийлари Т.Яминов,Т.Тасулов,мехнат фахрийлари М.Тошалиев,Х.Абдурахмонов,А.Марасуловлар қатнашдилар.
“Хотира турнири”ни мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Камалитдинова очиб берди.У тадбир қатнашчиларини 1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги, 9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами билан табриклаб,ўтказилаётган мусобақада ўқувчи-ёшларга омад тилади.
Ўтказилаётган тадбирда “Мулла-Тўрақул” жоме масжиди имом-хатиби С.Абдуллаев барча тадбир қатнашчиларини яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади ва ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанимиздаги тинчликни қадрига етиб,шукр қилишга,тинч-осоишта хаётда ўқиб,илм олиб Ватанга содиқ инсонлар бўлиб етишишлари кераклигини айтди.
Тадбирда фронт ости фахрийлари Т.Яминов,Т.Тасуловлар сўзга чиқиб, фашизм устидан қозонилган ва она - юртимизни тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941-1945- йиллардаги уруш қатнашчиси фахрий устозимиз Аҳмадали Ботуров руҳини ёд этиб,марҳумнинг хаққига дуо қилдилар.Улар ўз сўзларида 1941-1945 йиллардаги урушда ўзбек халқининг кўрсатган жасоратлари, бошларидан ўтказган қийинчиликлар хақида ўқувчиларга сўзлаб бердилар.
“Хотира турнири”спортнинг футбол тури бўйича ўтказилди.
Мусобақа жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди.Тадбир иштирокчилари фахрий ёрлиқлар ва эсталик совғалар билан тақдирландилар
Fotolavhalar
9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган “Хотира турнири” хақида

9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган “Хотира турнири” хақида

9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган “Хотира турнири” хақида
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.