DataLife Engine > Umumiy, jamiyat > Фарғона вилоятида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақалари

Фарғона вилоятида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақалари


20-04-2015, 07:51. Разместил: admin
Фарғона вилоятида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақалари

Фарғона вилоятида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақалари

2015 йил 19 апрель куни республиканинг барча вилоятларидан ташриф буюриши кутилган спортчи ёшларни Фарғона вилоят ҳокими, вилоят Халқ таълими бўлими мутахассислари, вилоят шаҳар ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари мудирлари ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари тантанали равишда кутиб олдилар. Ушбу маросимида сўзга чиққан Фарғона вилоят Халқ таълими бўлими бошлиғи Зикрилло Тешабоев, Данғара тумани ҳокими Шуҳратжон Абдусаломов спортчи меҳмонларни бўлажак мусобақа билан қутладилар, беллашувларда омад тиладилар. Шундан сўнг, ёшлар спорт мусобақалари ўтказиладиган масканлар томон йўл олдилар.
Мазкур мусобақа Фарғона Олимпия захиралари спорт коллежида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Мусобақада 276 нафар қатнашчилар, ундан 244 нафар спортчилар 122 нафар қизлар, 10 нафар мураббий ва ҳакамлар қатнашади. Мусобақа иштирокчилари халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати ётоқхонасига жойлаштирилиб, мазкур таълим муассасаси ошхонасида овқатлантирилади. Жамоаларнинг мусобақада иштирок этишлари учун барча шароитлар билан таъминланган. Мусобақа қатнашчилари ҳамда меҳмонлар Фарғона шаҳридаги ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари билан таништирилиши ҳам режалаштирилган.
Foto lavhalar:

Фарғона вилоятида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақалари

Фарғона вилоятида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақалари

Фарғона вилоятида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақалари

Фарғона вилоятида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақалари

Фарғона вилоятида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақалари

Фарғона вилоятида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақалари

Вернуться назад