O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари 9-синф ўқувчилари ўртасида 2015 йил 23-24 март кунлари ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичи тўғрисида

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари 9-синф ўқувчилари ўртасида 2015 йил 23-24 март кунлари ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичи тўғрисида

Категория: Umumiy, talim
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари 9-синф ўқувчилари ўртасида 2015 йил 23-24 март кунлари ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичи тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорлари асосида вилоят умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, умумтаълим фанларидан ўтказиладиган фан олимпиадаларида иштирок этувчи вилоят жамоалари аъзоларини танлаш ҳамда ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадасида иштирокини таъминлаш ва I-II босқич фан олимпиадасини юқори даражада ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2009 йил 2 июнда 1962-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисида Низом” асосида уюшқоқлик ва юқори даражада ўтказиш хамда Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 10 мартдаги 67-сонли, Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасининг 2015 йил 12 мартдаги 32-сонли “Умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг III (вилоят) босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, 2015 йил 23 март куни Фарғона шаҳрида вилоят тасарруфидаги 40-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатида 9-синфлар ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадаси вилоят босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Халқ таълими вазирлиги вакили Э Назаралиева, фан олимпиадасини вилоят босқичини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита раиси З.Тешабоев ва аъзолари, Вилоят методика маркази директори Э.Қосимова, шаҳар, туман ХТМФМТТЭБ мудирлари, фанлар бўйича хакамлар хайъати аъзолари, аудитория раҳбарлари ва назоратчилар, “Устоз” газетаси мухаррири Б. Шокиров, ОАВ ходимлари, 40-мактаб маъмурияти иштирок этди.
III-босқич вилоят олимпиадасида 19 фан йўналишлари бўйича жами 722 нафар ўқувчи қатнашган бўлиб, улардан 519 нафари умумтаълим, 203 нафари ихтисослашган Давлат умумтаълим мактаби ўқувчиларидир.
Ташкилий қўмита аъзолари томонидан фан олимпиадасини ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилди, барча фанлардан ҳар бир синфлар учун 2, 3 тадан хоналар ташкил этилди ва ҳакамлар ҳайъатини ишлаши учун шароитлар яратилди, барча хоналар фанлар кесимида тайёрланди, компьютер, принтер, кўпайтириш мосламалари билан таъминланди, парталар ўқувчилар сонига мос ҳолатда жойлаштирилди, эшикларга фанлар номи ва ўқувчилар сони, рўйхати илиб қўйилди, ёзма ва тест синовлари учун дафтарлар, қоғозлар муҳр босилган ҳолда тайёрланди, бинога навбатчилар қўйилди, аудитория раҳбарлари ва назоратчилар, хакамлар ҳайъати аъзолари рўйхати шакллантирилди ва ташкилий қўмита томонидан тасдиқланди, барча фанлар бўйича хакамлар ҳайъатининг далолатномалари ва кафолат хатлари олинди. Эълонлар тахтасига кунлик олимпиада натижалари илиб борилди. Ўқувчиларнинг 317 нафари ётоқхона билан, барча иштирокчилар 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланди.
Фан олимпиадасининг 19 фан йўналиши бўйича 1-босқичда жами 15627 нафар, 2-босқичда 9861 нафар, 3-босқичда 731 нафар ўқувчилар иштирок этди. Вилоят босқичи натижаларига кўра, фанлар кесимида ғолиблар қуйидагича баҳоланди:
1. Она тили ва адабиёт фанидан - 5 нафар
2. Давлат тили фанидан– 5 нафар
3. Рус тили ва адабиёти фанидан –5 нафар
4. Рус тили (рус синфларда) фанидан – 5 нафар
5. Инглиз тили фанидан – 5 нафар
6. Немис тили фанидан – 5 нафар
7. Француз тили фанидан – 5 нафар
8. Тарих фанидан – 5 нафар
9. Математика фанидан – 5 нафар
10. Информатика фанидан – 5 нафар
11. Физика фанидан – 5 нафар
12. Кимё фанидан – 5 нафар
13. Биология фанидан – 5 нафар
14. География фанидан – 5 нафар
15. Иқтисодий билим асослари фанидан – 5 нафар
16. Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан – 5 нафар
17. Чизмачилик фанидан – 5 нафар
18. Араб тили фанидан –1 нафар
19. Она тили фанидан махсус мактаб-интернатлар – 2 нафар

Жами вилоят бўйича ғолиблар 88 нафар бўлиб, шундан 56 нафари умумтаълим мактаби ўқувчилари, 30 нафари ИДУМ ўқувчилари, 2 нафари махсус мактаб-интернатлар ўқувчиларидир.
23 март 1-куни фан олимпиадасининг 3-босқичида 731 нафар ўқувчилар иштирок этиши юзасидан буюртма берилган бўлиб, шундан 711 нафар ўқувчилар иштирок этди. Ёзма иш натижалари эълон қилингандан сўнг, ўқувчилар томонидан эътирозлар билдирилмади.
2-кун электрон вариант шаклидаги тест топшириқлари соат 8:00 да Халқ таълими вазирлигининг ишонч телефони орқали олинган калитлар асосида Э.Назаралиева иштирокида очилди. Принтердан чиқарилган қоғоз вариантлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан экспертизадан ўтказилди. Белгиланган тартибда тест синовларида иштирок этувчи 711 нафар ўқувчиларга тест тошириқларидан нусха кўпайтирилди ҳамда иштирокчиларга етказилди.
Тест топшириқлари якунлангач ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчиларнинг тестлари мезон талаблари асосида баҳоланди.
Олимпиада жараёни Фарғона вилоят телерадиокомпаниясида ва “Устоз” газетаси сахифаларида ёритиб борилди.Олимпиада кунлари жамоат тартибини сақлаш учун ички ишлар ходимлари, ўқувчилар саломатлигини назорат қилиш учун тиббиёт ходимлари жалб этилди.
Олимпиаданинг вилоят босқичи ўтказилган таълим муассасасида барча шароитлар яратилган. Жумладан, фан хоналарида кузатув камералари ўрнатилган, керакли барча жихозлар билан таъминланган, ташкилий ишлар талаб даражасида олиб борилган, ўқувчиларнинг овқатланишлари учун барча шароитлар яратилган, аудитория раҳбарлари, кузатувчилар ва хакамлар ҳайъати аъзолари учун қулайликлар яратилган.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.