O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови

Категория: Umumiy, talim
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни ҳаётга тадбиқ этиш ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари педагогик ходимлари орасидан илғор, ташаббускор ва ижодкор, фидоий, компетентли, ишбилармон ўқитувчиларнинг турли фанлар йўналишида иқтидорлиларини аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахслар этиб тарбиялаётган, инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш, ҳар бир фан ўқитувчисининг мактаб, туман, шаҳар, вилоят, Республика миқёсида энг кучлисини кашф этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 18 январдаги 19-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасининг 2015 йил 21 январдаги “Йилнинг энг яхши мактаб директори”,“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида 8-сонли буйруғи чиқарилди ва барча шаҳар, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига етказилди. Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Йилнинг энг яхши мактаб директори”,“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичини Низом асосида ташкил этиш ва ўтказилишини таъминлаш, ташкилий қўмита, ҳакамлар ҳайъати, аппеляция гуруҳи, саноқ комиссиялари шакллантирилди. Вилоят Методика маркази мутахассислари томонидан (ВПКҚТМОИ мутахассислари билан ҳамкорликда) ҳар бир фанлар кесимида амалий машғулотлар учун материаллар тайёрланди.
Танловнинг шаҳар ва туман босқичида жами 178 нафар ўқитувчилар қатнашиб, 11 та фан йўналишида ғолиблар аниқланди. Жорий йилнинг 17-20 февраль кунлари бўлиб ўтган кўрик-танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 11 нафар ўқитувчилар “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси -2015” кўрик-танловининг Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Булар Фарғона шаҳар 38-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Мирзаева Ёқутхон Онорбоевна, Фарғона шаҳар шаҳар 11-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич таълим фани ўқитувчиси Ахунжанова Сайёра Азимовна, Фарғона шаҳар 5-умумий ўрта таълим мактаби кимё фани ўқитувчиси Халилова Ёқутхон Абдуманноевна, Фарғона шаҳар 40-умумий ўрта таълим мактаби рус тили (рус синфлар учун) фани ўқитувчиси Ким Евгений Владимирович, Фарғона шаҳар 5-умумий ўрта таълим мактаби рус тили (ўзбек ва бошқа тиллар) фани ўқитувчиси Қурбонова Мунира Турсуналиевна, Фарғона шаҳар 40-умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўқитувчиси Ян Игорь Моисеевич, Қўқон шаҳар 40-ИДУМ информатика фани ўқитувчиси Азимов Шавкат Муминович, Марғилон шаҳар 6-умумий ўрта таълим мактаби немис тили фани ўқитувчиси Шамагина Карима Кодировна, Учкўприк тумани 26-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Йўлдашев Ахаджон Валиевич, Учкўприк тумани 1-ИДУМ миллий истиқлол ғояси фани ўқитувчиси Нажмиддинова Зумрадхон Баҳодировна, Данғара тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби француз тили фани ўқитувчиси Солиева Феруза Ғофуровналар “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят ғолиби деб топилдилар.
Ғолиб ўқитувчилар вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Жорий йилнинг 31 март 4 апрел кунлари Тошкент шаҳрида, Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта мактаб фан ўқитувчилари орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, фидоий, компетентли, ишбилармонларини аниқлаш ва уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахслар этиб тарбиялаётган, инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларни иш тажрибаларини оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги 2014 йил 18 январдаги 19-сонли буйруғига асосан “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Кўрик танловнинг Республика босқичида Фарғона вилоятидан 11 та фан йўналишида 11 нафар ўқитувчилар иштирок этиб, шундан 7 нафари совринли ўринларни эгалладилар. Жумладан:
1. Фарғона шаҳар 5-мактабнинг ўзбек синфларда Рус тили фани ўқитувчиси Қурбонова Мунира Турсуналиевна 1-ўрин.
2. Фарғона шаҳар 40-ихтисослашган мактабнинг математика фани ўқитувчиси Ян Игорь Моисеевич 1-ўрин.
3. Фарғона шаҳар 40- ихтисослашган мактабнинг рус синфларда Рус тили фани ўқитувчиси Ким Евгений Владимирович 1-ўрин.
4. Фарғона шаҳар 38-мактабнинг Физика фани ўқитувчиси Мирзаева Ёқутхон Онорбоевна 2-ўрин.
5. Фарғона шаҳар 11-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Ахунжанова Сайёра 2-ўрин.
6. Учкўприк тумани 1-ихтисослашган мактабнинг Миллий истиқлол ғояси фани ўқитувчиси Нажмиддинова Зумрадхон Баходировна
2-ўрин.
7. Марғилон шаҳар 6-мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси Шамагина Карима Кодировна 3-ўринни эгалладилар.
Ушбу ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.