O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » “Замонамиз куйчиси

“Замонамиз куйчиси

Категория: Umumiy
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон Халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2256-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек иқтидорли болаларни излаб топиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналарини сақлаб қолиш хамда Республика Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 21 январдаги 15-сонли “Замонамиз куйчиси” Республика қўшиқлар танловини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида бошқарманинг 2015 йил 23 январдаги 6-сонли буйруғи қабул қилинди хамда ижро этиш учун барча шаҳар, туман ХТМФМТТЭ бўлимларига етказилди.
Мазкур буйруқ асосида “Замонамиз куйчиси” Республика қўшиқлар танловининг шаҳар, туман босқичларида барча 27 та Болалар мусиқа ва санъат мактабларидан 455 нафар иқтидорли ўқувчилар қатнашиб, вилоят босқичида иштирок этиш учун 46 нафар ўқувчиларнинг хамда 3 та қўшиқчилар жамоасининг қўшиқлари вилоят кўрик-танловининг ташкилий қўмитасига тақдим этилди.
2015 йил 27 февраль куни Фарғона шаҳридаги 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Замонамиз куйчиси” Республика қўшиқлар танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда шаҳар, туман босқичларида ғолиб бўлган 46 нафар ўқувчилар ва 3 та болалар жамоалари иштирок этдилар.
“Замонамиз куйчиси” Республика қўшиқлар танловининг вилоят босқичида фахрли ўринлар қуйидагича белгиланди:
1-ўрин: Қувасой шаҳар 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг
“Истиқлол ғунчалари” болалар вокал ансамбли иштирокчилари
Камолдинов Бобуржон
Ўринбоева Мўътабархон
Эргашев Сардорбек

2-ўрин: Марғилон шаҳар 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби
ўқувчиси Бобораҳимов Оятилло

3-ўрин: Учкўприк тумани 20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби
ўқувчиси Адхамова Лайлохон
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.