O'zb  |  Ўзб  |   Рус  |  Eng
Авторизация
» » Ўзбекистон ҳукумати муқобил энергия манбалари соҳасида фаолият юритаётган компанияларга имтиёзлар тақдим этади

Ўзбекистон ҳукумати муқобил энергия манбалари соҳасида фаолият юритаётган компанияларга имтиёзлар тақдим этади

Категория: Texnologiyalar
Ўзбекистон ҳукумати муқобил энергия манбалари соҳасида фаолият юритаётган компанияларга имтиёзлар тақдим этади

Ўзбекистонда 2015-2019 йилларга мўлжалланган энергия истеъмолини камайтириш, иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада энергия тежовчи технологиялар ва тизимларни жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури амалга оширилмоқда, деб ёзади kun.uz нашри Uzbekistan Today ахборот агентлиги маълумотлари асосида.
Ушбу дастурга кўра, мавжуд генерация тизимига муқобил энергия манбалари жорий этилиши талаб қилинади. Бу жараённи тезлаштириш мақсадида муқобил усулда энергия ишлаб чиқарувчи компанияларни 10 йил муддатга мол-мулк солиғидан, махсус жамғармаларга мажбурий киритмалардан, “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси томонидан амалга ошириладиган энергия ҳажмларига тегишли қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, муқобил усулда энергия ишлаб чиқарувчи жиҳозларни ишлаб чиқарувчи корхоналар 5 йил муддатга солиқларнинг барча турларидан ва мажбурий киритмалардан озод қилинади. Муқобил энергия ишлаб чиқарувчилари ҳам, унинг истеъмолчилари ҳам мамлакатга тегишли хом ашё, асбоб-ускуна ва ёрдамчи қисмлар олиб киришда бир қатор божхона имтиёзларига эга бўлади.

Дастурда энергия ишлаб чиқаришда, транспортировкасида ва қўлланишида энергия қувватининг йўқотилишини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам кўзда тутилган.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.